«Парламент тарқасин!» Бишкекда янги Конституцияни қабул қилишга қарши митинг ўтди

298

Бишкекда 9 мартда фаоллар ва мухолифатчи сиёсатчилар Оқ уй олдида янги Бош қонун лойиҳасини қабул қилишга қарши митинг ўтказишди. Йиғилганлар орасида собиқ депутат Исхак Масалиев, «Замандаш» партиясининг собиқ лидери Жениш Молдокматов ва «Реформа» партиясининг лидери Клара Сооронкулова юрди.

Норозилик акцияси соат 11лар атрофида бошланиб, митингчилар парламентнинг олтинчи чақирилишини тарқатишни ёки уларни молиялашни тўхтатиш талабини қўйишди.

*Конституциянинг 70-моддасига кўра, Жогорку Кенешнинг депутатлари 5 йиллик муддатга сайланади — парламентнинг олтинчи чақирилиши 2015 йили сайланган. Ўтган йили бўлган парламент сайловининг натижаси оммавий тартибсизликлар сабаб бекор қилинган, янги сайлов бугунги кунгача тайинланмади.

Йиғилганлар конституциявий реформа ўтказишга Жогорку Кенешнинг амалдаги депутатларини «маънавий ҳуқуқи йўқ» бўлганини айтиб, янги Бош қонунни еттинчи чақирилишининг депутатлари таклиф қилиши керак эди деган фикрни билдиришди.

«Парламент ишини тўхтатиши керак»

Сурат: «Клооп»

Собиқ депутат Исхак Масалиев Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилиши фаолиятини тўхтатиши кераклигини билдирди. Масалиев 2020 йилнинг май ойида депутатлик мандатини топшириб, парламент сайловига «Бутун Кыргызстан» партияси билан қатнашган.

«Мен тўрт марта депутат бўлдим. Тўғри, айрим вақтларда биров-бировга кнопка босади, биров овоз беради — бироқ бунчалик бўлганини мен кўрмагандим. Конституция ўзгартирилаётганда биров-бировга [кнопка] боса олмайди. Қамоқда ўтирган одамнинг кнопкасини босмайди. Давлатдан чиқиб кетган одамга кнопка босмайди. Бизда аниқ ёзилган: агар бирор бир сабаб билан йиғинга қатнаша олмасанг, мен ишончнома қолдиришинг керак [...] Бундай бўлмади. Акилбек Жапаров жуда ақлли йигит экан: «многостановшик» десак бўлади, югуриб кнопкани босиб юради. Бу тўғри эмас», — деди Масалиев.

Жогорку Кенеш депутатлари Конституциянинг янги лойиҳасини қабул қилиш учун референдумни 11 апрелга белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳасини 3 мартда биринчи ўқишда маъқуллаган. Йиғинга расмий турда 96 депутат рўйхатга олинган — уларнинг 87 «маъқул», тўққизи «қарши» бўлган.

Бироқ парламентнинг мажлислар залидаги депутатларнинг сони анча оз бўлган — уларнинг айримлари келмаган бир нечта депутатларнинг ўрнига ҳам овоз беришган. Келмаган, бироқ «маъқул» бўлган депутатларнинг орасида Дуйшўн Тўрўкулов ҳам бўлган — у ҳозир МХДҚнинг тергов қамоғида.

Бундан ташқари, референдум ҳақидаги қонун лойиҳасининг ташаббусчилари қатори вафот этган депутат Алмазбек Акматов ва қамоқда ўтирган Кубаничбек Жумалиев ҳам кириб қолган.

«Реформа»нинг лидери Клара Сооронкулова 6 октябрда халқ «чимқириқларни ҳукуматга йўлатмаслик» учун чиққанини таъкидлади. Бироқ Сооронкулованинг айтишича, ҳозирда аксинча депутатларнинг «сиёсатдаги ҳаёти» муддатсиз узайди. Шунингдек, халқ 2005чи, 2010 йили қандай алданса, бу сафар ҳам шундай алданганига тўхталди.

«Нима учун булар кетмайди? Нима учун булар тарқамайди? Ўзилар шундай савол бериб кўрингларчи. Уларни кетказадиган куч йўқми? Муддати тугади, тарқалиши керак. Бироқ булардан тўнтарилиш қилиб ҳукуматга келган одамлар қурол қатори фойдаланмоқда [...]. халқ вакили бўлгандан кейин халқнинг манфаатини ўйламай, булар аксинча, ҳукуматни бош қонун орқали тўнтарилиш билан келган одамларнинг қўлига ўтказиб бермоқчи», — деди Сооронкулова.

Шунингдек у, янги Конституция халқнинг талаби билан эмас, Жапаров 8 октябрда шундай таклиф киритгани учун қабул қилинаётганини қўшимча қилди. Сооронкулова янги Конституция бўйича президентни ҳеч назорат қилолмаслигидан норози бўлди.

«Ҳеч нарса ўзгармаган»

Жениш Молдокматов

Сиёсатчи Жениш Молдокматов давлат раҳбарига мурожаат қилиб, у ҳукуматга келганидан бошлаб ўзгаришлар бўлмаганидан норози бўлди.

Молдокматов 7 январда «Замандаш» партиясининг раҳбарлигини Аскарбек Ўмуракуновга ўтказиб берган. У бу қадамини Садир Жапаровни кескин танқид қилган билдирувлари «партияга салбий таъсир қилмаслиги» учун қилганини айтган.

Бундан ташқари у «Жапаров келганига 1,5 - 2 ой бўлди» деганларни танқид қилди,

«Сизни ҳукуматга келганингизга ярим йил бўлди, тўлиқ олти ой бўлди. Нима ўзгарди? Ҳеч нарса ўзгармади. Қандай реформа бўлди? Ҳеч нарса бўлмади[...] Сизни давлат раҳбари деб қўяди, давлатни ривожлантириш йўл картасини халққа беринг. Биз барчамиз ярим йилдан бери «мамлакат қаерга қараб кетяпти?» деган фикр билан яшаяпмиз», — деди Молдокматов.

*Молдокматов «йўл картаси» деб иқтисодий, кадрлар ва сиёсий ислоҳотлар ҳақида маълумотлар бўлган дастурни айтди.

Кейинчалик Молдокматов журналистларга берган интервьюсида бу митинг муддатсиз бўлганини ва давом этишини билдирди. Шунингдек, Жогорку Кенеш депутатларини ва президентни судга беришини қўшимча қилди.

“«Ханституцияга қарши марказ» тузилган, унинг ичида сиёсий кучлар, фуқаровий фаоллар ва бошқалар бор. Биргаликда, персонал равишда депутатларнинг ва президентни [ҳукуматни] узурпация бўйича судга берамиз — ҳар бирини», — деди Молдокматов.

Янги Конституция

Амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин Қирғизистонда Конституцияни ўзгартириш масаласи фаол муҳокама қилина бошлаган. Бош қонуннинг биринчи версияси 2020 йилнинг 17 ноябрида эълон қилинган. Бироқ президентнинг қўлида катта ҳукумат бўлгани учун кескин танқид қилиниб, «Ханституция» деган ном олди.

Шундан сўнг президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Конституциявий кенгаш тузиб, унинг таркибига юздан ортиқ одам кирган. Уларнинг кўпчилиги Садир Жапаровнинг ғоядош ва тарафдорлари, Конституциянинг янги лойиҳасининг ташаббусчилари, шунингдек манасшунос, қирғизларнинг анъанавий таълим бўйича мутахассислари.

Кенгаш таркибига бирорта ҳам очиқ оппонент кирмаган. Кенгашнинг легитимлигидан бир қанча юристлар гумон қилишган, бироқ улар ишини давом эттириб, Контитуциянинг янги лойиҳа тайёрлашган.

Конституциянинг янги лойиҳаси Жогорку Кеенш сайтига 9 февралда жойланган. Фуқаровий жамиятнинг норозилигидан кейин парламент қарагунча жамоатчилик муҳокамасига қўйган.

Бироқ бу версияда ҳам бир қанча ноаниқликлар, ҳуқуқий тўқнашувлар ва инсон ҳуқуқларини бузган ҳолатлар бор. «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари лойиҳани таҳлил қилиб, парламент муҳокамасига қўйиш учун мукаммал эмас ва қайта кўриб чиқишга муҳтож деб баҳолашган. Қирғизистоннинг юристлар жамияти каби улар қайта кўриб чиқишни ва матнни текширишни, уни бутун жаҳон ҳуқуқий стандартларга ва халқаро келишувларга мослаб ишлаб чиқишни таклиф қилишмоқда.