Суд Бишкекнинг марказида 22-апрелга қадар тинчлик митингларини ўтказишни тақиқлади

348

Бишкекнинг Биринчи май туман суди пойтахтда 22 апрелгача тинчлик митинглари ва пиёда юришларни тақиқлади. Бу ҳақда адвокат Евгения Крапивина билдирди.

Бишкек шаҳрида тинчлик юришлари асосан Эркинлик аллеясида ўтказилади, юришга қатнашганлар Ала-Тоо майдонидан ўтиб, Жогорку Кенеш биноси томон боришади. Ала-Тоо майдонида турли митинглар ўтказилади — суд тинчлик йиғинларига қатнашганларга Бишкекдаги Спорт Ордоси яқинидаги Горкий истироҳат боғига боришни таклиф қилган.

Ўлканинг бош қонунида — Конституцияда ёзилган тинчлик митингларига бўлган фуқаровий ҳуқуқни чеклаш талаби билан Биринчи май туман маъмурияти судга мурожаат қилган. Ҳокимиятнинг маълумоти бўйича якшанба кунлари Эркинлик бульварида ўтаётган коррупцияга қарши юриш бошқа фуқароларнинг тинчини олмоқда.

«Одамлар кўп йиғилган шундай йиғинларнинг иштирокчилари билан лидерлари вазиятни изга солишмайди, тирбандликлар бўлиб, транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилишади, пиёдалар учун кўприк ва автомагистралларни тўсиб олишади», — деб туман маъмурияти ўз фикрини билдирди.

Бироқ юришни ёритилган видеоларда иштирокчилар автомашиналарга тўсқинлик қилмай, магистралларни тўсмай, ўз йўли билан кетаётганини кўриш мумкин.

Шу билан бирга, ҳокимият коронавирус пандемияси сабаб Бишкекнинг марказида митинг ўтказиш тақиқланаётганини таъкидлаган. Суд тақиқи 22 февралдан бошлаб кучга кирган ва 22 апрелга амалда бўлади. Бу орада Бишкекнинг марказий қисмида бир қанча тинчлик йиғинлари ўтди — масалан, Оқ қалпоқ куни нишонланди.

Ҳокимликкача президент Садир Жапаров ҳам ноқонуний қарорларга, Конституциянинг ўзгартирилишига, коррупцияга қарши, талабаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб якшанба кунлари уюштирилаётган тинчлик юришларига норозилик билдириб, шу каби тадбирларни ўтказишни танқид қилган.

Унинг айтишича, «ҳар якшанба кунлари митингларни уюштиришга туртган», халқ кўтарилишларини молиялаган қандайдир бир кучлар бор. Шундай кучлар ҳақида сўз қилиб, Жапаров ўзигача бўлган давлат раҳбарлари — собиқ президентлар Сооронбай Жээнбеков билан Алмазбек Атамбаевнинг сўзларини такрорлади.

Иккиси ҳам митингларни «учинчи кучлар» ўтказяпти дерди — Атамбаев даврида бу сўз эркинлиги ва Конституцияни ўзгартиришга қарши митинглар бўлса, Жээнбеков президент бўлганда — Райимбек Матраимовни қамоққа олишни талаб қилган коррупцияга қарши кўплаган норозилик акциялари.

Тинчлик юришини ўтказиш ҳуқуқи

Биринчи май туман суди бу вақтгача мана шундай қарорларни ўтган йили ҳам қабул қилган — унда июль ойигача Бишкекнинг марказида митингларни ва юришларни уюштиришни тақиқлаш ҳаракати кўрилган. Бироқ Бишкек шаҳар суди Биринчи май туман судининг қарорини ноқонуний деб топган.

Марказий майдонда тинчлик ҳаракатларини ўтказиш қарорини суд 8 март олдидан қабул қилган. Шу куни ҳар бўладиган аёллар ҳуқуқига бағишланган юриш бўлади. Ҳукумат аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишга бағишланган юришга ҳар йили тўсқинлик қилиб, Конституцияга қарши бўлган тақиқ чораларидан фойдаланиб келади.

Конституцияга кўра, ҳеч ким тинчлик акцияларини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқи йўқ. Шу юришни шаҳар четидаги паркка ёки Спорт ордоси ортидаги скверга (тинчлик акцияларини одатда шу скверга жилдиришади) жилдириш — бу чеклаш ҳисобланади.

Тинчлик йиғилишлари ҳақидаги конституциявий ҳуқуқларига таяниб, қирғизистонликлар Бишкекнинг ёки бошқа шаҳарларнинг истаган қисмига чиқса бўлади. Шунингдек, одамлар йиғилиши ҳақида маҳаллий ҳукуматга билдирув юборишга ҳақли — улар акция иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаши учун.

«Тинч йиғилишлар ҳақидаги» қонунга кўра, давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари — масалан мэрия — фуқароларни жинси, ирқи ёки сиёсий эътиқоди бўйича ажратилмасдан ҳурмат қилишга ва тинч йиғилишларда эркинлик ҳуқуқини таъминлаши керак.

Ташкилотчилар ҳукумат органларини ва милицияни режалаштирилаётган тадбир ҳақида олдиндан маълумот олишади — бу ҳолда милиция митингда провокацияга йўл бермай, хавфсизликни таъминлашга мажбур.

Бироқ, 2020 йилнинг 8 мартида Бишкекда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилган пиёда юришга ҳужум қилган. Милиция хавфсизликни таъминлаган эмас. Ниқобли номаълум одамлар юришга қатнашган аёлларга ҳужум қилиб, уларни турткилаб, провокация ҳаракатларига йўл бериб, транспарантлар билан плакатларни синдиришган.

Бунинг ҳаммасини милиция ходимлари кўриб туришган — натижада ҳужум қилганларни қўлга олмай, юришда жабрланганларни ушлаб кетишган. Бу воқеалар тугагандан кейин милиция органлари жамоатчиликка тинч учрашув ҳақида олдиндан маълумот олганига ишонтириш ҳаракатини кўришган, бироқ ташкилотчилар буни инкор қилишган.

Бундан ташқари, юриш иштирокчиларининг бири Ғалаба майдони ёнида турган милиция ходимининг бирига келиб, юриш иштирокчиларига қарши провокация ҳаракатларига бориши мумкин бўлган номаълум одамлар турганини айтгани тасдиқланган видео ҳам эълон қилинган. Милиция ходими бунга эътибор бермаган — бу кейинчалик аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган тинч тадбирлар ҳақида ҳеч нарса билмаслигини билдирган.