Ахсида спиртдан заҳарланиб ўлгаларнинг сони олти кишига етди

295

Жалолобод вилоятидаги Ахси туманига қарашли Қорасув қишлоғининг тўрт турғуни заҳарланиш белгилари билан касалхонага тушиб, уч киши вафот этди. Воқеа 3 мартда бўлган.

Айрим ОАВлари марҳумлар спиртли ичимликдан заҳарланганини ёзишди. Жалолобод ВИИБининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев бу маълумот аниқ эмаслигини билдирди.

«Ҳозир спиртдан вафот этди деган гап бўлмоқда, бироқ нимадан ўлгани экспертиза хулосасидан билинади», — деди Жеэнтаев «Клооп»га.

Ахси туман ички ишлар бошқармаси заҳарланиш факти бўйича текширувни бошлади. Матбуот котиби текширув натижасида қўшимча маълумот берилигини билдирди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова «Азаттык»қа тўртинчи бемор ҳудудий касалхонанинг жонлантириш бўлимида эканини билдирди.

4 февралда Ўш вилоятининг Қорасув туманида олти ўқувчи эҳтимол ширинликлардан заҳарланиб касалхонага етказилган. Ўсмирнинг бири олдин жонлантириш бўлимига тушиб, кейин умумий бўлимга ўтказилган.