Республика штаби 1 мартда ўлкада коронавируснинг 22 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.
Коронавируснинг тўққиз ҳолати Бишкек шаҳрида рўйхатга олинди. Шунингдек Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида тўрттадан, Норин ва Жалолобод вилоятларида иккитадан, Талас вилоятида бир кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.
Шунингдек бир суткада коронавирусдан 31 бемор соғайди.
COVID-19дан Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятида 24дан, Ўш вилоятида икки ва Норин вилоятида бир бемор соғайди.
Бундан ташқари, Бишкек шаҳрида икки бемор вафот этди.
Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирган фуқароларнинг сони 86 251га етди. Уларнинг орасидан 83 210 бемор соғайиб, 1 466 киши ўлган.
Бугунги кунда касалликдан 353 бемор шифохоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 16 киши ўта оғир аҳволда. 283 одам уй шароитида даволаняпти.