Конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис Сания Токтогазиева ўзини милиционер деб таништирган номаълум эркак киши у ҳақда маълумот тўплаётганини фейсбук саҳифасида ёзди.
Началось! Какие-то странные люди представившись представителями правоохранительных органов ищут меня. Буквально час...
Опубликовано Saniya Toktogazieva Пятница, 26 февраля 2021 г.
«Турмуш ўртоғимга бир киши қўнғироқ қилиб ўзини Бишкек ШИИБининг тезкор ходими, милиция майори Мирлан Качкинбаев деб таништирган. У менинг куёвимга телефон қилаётганини билмаган шекилли (турмуш ўртоғим подъезднинг каттаси). Качкинбаев Сания Токтогазиевани излаб юрганини айтиб, мен қайси квартирада яшаётганимни билиб беришни сўраган, шунингдек у бир соат ичида келишини айтиб, куёвимга ҳеч кимга ҳеч нарса айтма деган», — деб ёзди у.
Телефон қилган одам келганда Токтогазиеванинг куёви унинг ҳаракатларини ёздириб олиш мақсадида камерасини ишлатган.
«Учрашганда Качкинбаев бир нарсани сезгандай бошқа мавзуда сўзлай бошлаган. Умуман бошқа воқеани айтиб, соқолли икки қизни излаб юрганини билдирган. Турмуш ўртоғим унга Сания Токтогазиевани излаётган эдингиз деса, ҳеч қачон бунақа демаганман деб жавоб берган», — дейди у.
Номаълум одам ўз ҳужжатларини кўрсатган эмас, ундан ҳужжатларни кўрсатишни сўрашганда, у кетиб қолган. Бироқ юрист хонимда суҳбатларнинг аудио ва видео ёзувлар сақланиб қолган. Бу одам Токтогазиевани нима сабабдан излаб боргани ҳам номаълум.
Кейинчалик Токтогазиева милицияга мурожаат қилганини журналистларга билдирди. У аризага барча далилларни — сурат, видео ва телефон сўзлашувларнинг ёзмасини қўшган.
Спасибо большое всем за вашу поддержку!!! Обратилась в милицию, сотрудники приехали и оформили протокол, приняли мое ...
Опубликовано Saniya Toktogazieva Пятница, 26 февраля 2021 г.
Сания Токтогазиева ким?
Сания Токтогазиева — конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис, Қирғизистон юристлар жамиятининг вакили. Октябрдаги воқеалардан сўнг, Садир Жапаров билан муддати ўтиб кетган парламентнинг олтинчи чақирилиши конституциявий ислоҳотларни таклиф қилгандан кейин Токтогазиева уни ноқонуний ва легитимли эмас деб топиб, унга қарши очиқ чиқа бошлаган.
Токтогазиеванинг фикрича, президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитовнинг конституциявий реформани таклиф қилишга ва Конституциявий кенгаш тузишга ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ эди, шунингдек Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг депутатларига ҳам референдум ўтказиш таклифини киритишга қонун йўл бермайди. Шу сабаб Токтогазиева Конституцияга тузатиш киритаётган Конституциявий кенгашнинг таркибига киришдан бош тортган.
Шунингдек, Токтогазиева Олий суднинг Конституциявий палатасини танқид қилиб, улар «тарихий миссиясини бажара олмаган, шунингдек биринчи марта ҳақиқий мустақил суд ҳукуматини амалга ошириш имкониятидан фойдалана олмади» деб билдирган.
Конституциявий палата олтинчи чақирилишнинг депутатлари парламент сайловини номаълум муддатга жилдириш ҳақидаги қонунни жамоатчилик муҳокамасига қўймасдан, дарров уч ўқишда қабул қилишга ҳақли эканини айтган. Қонун қабул қилингандан кейин депутатлар Садир Жапаров ўз тарафдорларига ваъда қилган Конституциянинг янги лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйишган.
Бундан ташқари, Токтогазиева яқинда касбдошлари билан биргаликда Конституциявий кенгаш ишлаб чиққан ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциянинг янги лойиҳасини таҳлил қилган.
У қирғизистонликларга кўп нарсани айтишмаяпти деб билдирган. Унинг айтишича, «демократик ўзгаришлар» деган баҳона билан ўлкани бошқа ўзгаришлар кутмоқда — бу суперпрезидентлик бошқарув. Бундан ташқари, у Конституциявий кенгаш тўғирлаган қонун лойиҳасида собиқ президент Курманбек Бакиев вақтида бўлган Конституциянинг излари борлигини аниқлаган.