Садир Жапаров Россияга бўлган биринчи халқаро сафардан қайтди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати 26 февралда билдирди.
Жапаров 24-25 февраль кунлари Москвада бўлиб, биринчи куни Россиянинг президенти Владимир Путин билан учрашиб, қирғиз-рус муносабатларини муҳокама қилди.
Путин билан учрашувдан кейин Жапаров Москвада яшаган ҳамюртларимиз билан учрашди. Улар билан президент Жогорку Кенешга сайловни, чет ўлкадаги қирғизистонликларни қўллаш ва Қирғизистонда улар учун иш ўринларини тузиш масаласи бўйича фикр алмашди.
Шу билан бирга, Жапаров биргина Путин эмас, Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашишга улгурди. Минниханов билан қирғиз-татар муносабатларини ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
Сафарнинг иккинчи кунида Жапаров қирғиз ҳукуматининг делегатлари билан бирга рус парламентининг спикери Вячеслав Володин ва Россиянинг ҳукумат раҳбари Михаил Мишустин билан учрашди.
Володин билан Жапаров Қирғизистон билан Россиянинг парламентлар аро муносабатларини муҳокама қилди. Володин ҳам Путинни фикрига қўшилган ҳолда Қирғизистонда рус тилини расмий мақоми сақлаб қолингани учун Жапаровга миннатдорчилик билдирди.
Жапаровнинг Москвадаги охирги учрашуви Россиянинг тадбиркорлар жамияти билан бўлди. Бу учрашувда президент россиялик инвесторларга Қирғизистон енгилликлар беришини, инвестицияларни ҳимоя қилиб, лойиҳаларни амалга оширишга сифатли йўл очиб беришини айтиб берди. Шунингдек, Жапаров «Қирғизистон белгиланган барча масалалар бўйича яқин ҳамкорликка тайёрлигини» қўшимча қилди.
Иш сафари якунида Қирғизистон билан Россия бир қанча шартномаларни имзолашди:
- Халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Қирғизистон Республикасида товарларни идентификациялаш воситалари билан маркировка тизимини тузиш мақсадида РФ томонидан ҚРга қайтаримсиз техник ёрдам кўрсатиш бўйича битим;
- Икки давлатнинг Мудофаа вазирилиги ўртасида Қирғизистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш бўйича протокол;
- Мудофаа муассасаларининг раҳбарлари ўртасида 2021 йилдан 2025 йилгача Қирғизистон билан Россиянинг ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлигини ривожлантириш дастури;