Марипов Жапаровнинг янги кадр сиёсати ҳақидаги фармонини қадай амалга оширишини айтди

321

Премьер-министр Улукбек Марипов 22-февралда президент Садир Жапаровнинг «Янги давлат кадр сиёсати ҳақидаги» 29-январда имзолаган фармонига боғлиқ мурожаат қилди.

Маълумотга кўра, бу фармон «давлат ва муниципал хизматларга кадрларни танлаш системасини ва практикасини бутунлай ўзгартиришга шароит яратишга» йўналтирилган.

Марипов Жапаровнинг асосий топшириғи «кадрларни танлаш системасини ва практикасини бутунлай ўзгартириш» эканини таъкидлади.

Фармонни амалга ошириш учун ҳукумат туман ҳокимларини ва уларнинг ўринбосарларини аттестациядан ўтказиш системасини киритади. Шунингдек ҳокимларни ротациялаш принципи бажарилади.

Премьер-министр бу ишларнинг асосий мақсадларига тўхталди:

  • Халқнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш;
  • Давлат хизматида шимол-жануб деган тушунчадан халос бўлиш;
  • Кадр трайбализм, кланлик касаллигини йўқ қилиш;
  • «таниш-билишлар»ни давлат бошқарув хизматларига келишини тўхтатиш;
  • Шахсий манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, айниқса инвесторлар билан маҳаллий халқ ўртасидаги келишмовчиликларни олдини олиш;
  • системага айланган коррупция схемаларни йўқ қилиш.

Мариповнинг фикрича, бу жой-жойлардаги етакчиларни самара ва сифатга ишлашига туртки беради.

«Яна бир марта таъкидлаб ўтайин: биз бир ҳовуч халқмиз. Бизга фақат бирдамлик керак! Аттестациялаш ишлари яқин орада бошланади, тоза, очиқ, адолатли ва бир хил шароитларда ўтказилади. Барча ишлар яширилмай, халқнинг кўз олдида, жамоатчилик иштирокида бўлади», — деб таъкидлади ҳукумат раҳбари.

Унинг айтишича, аттестация комиссиясининг таркиби тузилиб, унга туман ва вилоятларнинг собиқ обрўли етакчилари, турли ҳудудлардан давлат ва муниципал хизмат фахрийлари киради.

Марипов аттестациядан муваффақиятли ўтган маъмурият раҳбарлари ва бошчилари ва унинг ўринбосарлари карьера босқичига кўтарилишда асосий номзодларнинг бири қатори қаралишини қўшимча қилди.