АҚШ элчилиги Райимбек Матраимов қайтадан қўлга олинганини қувватлайди

314

АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов МХДҚ томонидан қайтадан қамалганини қўллайди. Матраимов бунга қадар айбдор деб топилган коррупция иши бўйича эмас, жиноий даромадларни ҳалоллаш иши асосида қўлга олинган.

 

Дипломатик муассаса твиттерда Америка қўшма штатлари Матраимовга нисбатан суриштирувни ва унинг жиноий даромадларини қонунийлаштириш айби бўйича қамалганини «қўллайди» деб таъкидлади.

«Биз Қирғизистоннинг куч органлари билан биргаликда ўғирланган қирғиз мулкини аниқлаш ва исботланса, қирғиз халқига қайтиб бериш учун иш олиб боришидан хурсандмиз», — деб айтилади АҚШ элчилигининг билдирувида.