Али Токтакунов журналистик суриштирувларни тайёрловчи фондга асос солди

256
Али Токтакунов. Сурат: Ақилбек Орозбеков

Суриштирувчи журналист Али Токтакунов «Али Токтакуновнинг МедиаХаби» фондига асос солди. Унинг очилиши 18 февралда Бишкек шаҳрида ўтди.

Фонд ноқонуний кўринишларга асосланган журналистик суриштирувларни ўтказиб, журналистларга ёрдам беради. Шунингдек қирғиз киноларини ривожлантириш ва дунё билан боғлаш йўналишида иш олиб боради.

Токтакуновнинг айтишича, фондни ташкил қилинишига коррупция бўйича бир қанча журналистик суриштирувлар чиққандан кейин халқнинг талаби ва «дух» ҳам туртки бўлган.


«Халқ орасида пайдо бўлган духни, ишончни ва талабни йўқотмай, «биз ҳам ривожланишимиз керак, коррупцияга қарши курашишимиз керак, уларни иложсиз қолдиришимиз керак» деб шу фондни туздик. Фонднинг асл мақсади мана шундай медиа проектлар орқали модерн қирғизни яратиш. Замонавий, замоннинг тилини тушунган қирғизни тарбиялашга ҳисса қўшиш», — деди у.


Очилиш маросимига келган фуқаровий фаол Руслан Акматбек жамоатчиликни журналистлар қилган суриштирувларни қўллашга чақирди.

«Суриштирувчи журналистлар жамиятнинг санитарлари. Жуда муҳим муаммоларни чиқариб, эртанги келажакни сақлаб қолиш учун шуларни бажаришмоқда. Биз ҳеч бўлмаганда чиққан суриштирувларни тарқатишни, ҳукуматдан шу нарсалар бўйича қонуний чора кўришни талаб қилишимиз керак», — деди у.

Очилиш маросимига фуқаровий фаоллар, жамоат ва кино арбоблари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари қатнашди. Сурат муаллифи: Акилбек Орозбеков
Очилиш маросимига фуқаровий фаоллар, жамоат ва кино арбоблари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари қатнашди. Сурат муаллифи: Акилбек Орозбеков

Фонд краудфандинг йўли билан молияланади. Аниқроғи, марказ халқдан йиғилган пулга ишлайди.

«Менинг аёлим Прагадаги ФАМУ деган эски кино мактаб бор, шу ерда ўқийди. У дунёдаги кино саноати билан таниша бошлади. Бироқ қирғиз кинолари кўпроқ чет ўлкаларга чиқмайди ёки чет ўлкадан кино келмайди. Мана шу бўлиқни тўлдириш ниятида шу икки йўналишни иккимиз ушлаб турибмиз», — деди фонднинг асосчиси.

Самара Сагинбаева. Сурат: Акилбек Орозбеков

Фонд очилишида Токтакуновнинг аёли Самара Сагинбаевага тегишли «Қурбонлар» номли фильмнинг трейлери намойиш қилинди. Сагинбаеванинг айтишича, фильмда Токтакуновнинг суриштирув тайёрлаётган вақти, маълумот манбалари билан суҳбатлашган чоғи, унинг хавфсизлиги ва суриштирувни тайёрлашда босиб ўтган йўллари баён қилинади. Фильм 2021 йилнинг охирида намойиш қилиниши айтилди.

«Нима учун қурбонлар? Сабаби биз қирғизистонликлар коррупцияни, аниқроғи Қирғизистонни истаганча тўнаган Матраимовлар оиласининг қурбонимиз [...] Яна ўйлаганмиз «Матраимовларнинг қурбонлари» деб атасакми деб, бироқ бошқача айтганда уларнинг ўзи ҳам пулнинг қурбонлари экан», — деди Сагинбаева.

Бундан ташқари, тадбирда Али Токтакунов билан суриштирувчи журналист Болот Темиров биргаликда қилган «Темир йўлдан миллионларни олган Дашков» номли суриштируви кўрсатилди.

Унда «Қирғиз темир йўли» давлат ишхонасининг етакчиси Василий Дашковга алоқаси бор уч фирма охирги икки йилда мазкур ишхонадан 176 миллион сомлик тендерни ютганини ва бу қандай амалга оширилган.

Али Токтакунов ва Болот Темиров. Сурат: Акилбек Орозбеков

Токтакуновнинг суриштирувлари

Али Токтакунов «Азаттык» радиосида 10 йилга яқин ишлаган. У «Азаттык»дан ўтган йилнинг октябрь ойида кетган. Али Токтакунов божхонадаги йирик коррупция схемани, Қирғизистондан 700 млн долларга яқин маблағ чиқарилишини биринчилардан бўлиб суриштирган.

У «Азаттык»да ишлаганда OCCRP ва «Клооп» билан биргаликда Матраимов ва Абдукадир кланлари ҳақида бир қатор суриштирувларни тайёрлаган. Материаллар жамоатчиликда резонанс яратиб, собиқ божхоначи Райимбек Матраимовни қамашни талаб қилган бир қанча тинчлик митингларни ўтишига туртки бўлган.

11 февралда Биринчи май туман суди Матраимовни божхонадаги коррупция бўйича айбдор деб топиб, унга 260 минг сом жарима солиб суд залидан бўшатган. Матраимовга чиққан ҳукмдан фуқаровий жамият норози бўлган. Шу сабаб 14 февралда Бишкекда коррупцияга қарши тинчлик юриши бўлган — юришга Али Токтакунов ҳам қатнашган.

18 февралда Матраимов «жиноий даромадларни қонунийлаштириш» факти бўйича МХДҚ томонидан қайта қамалиб, вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Суриштирувнинг асосий фигуранти бўлган Райимбек Матраимов ва унинг оиласи Токтакуновни, «Азаттык» радиосини, «Клооп» нашрини судга берган.

Матраимовлар журналистларни уларнинг ор-номусига ва тадбиркорлик фаолиятига путур етказди деб айблаб, Токтакуновдан 10 млн, «Азаттык»дан 22,5 млн, «Клооп»дан 12,5 млн сом хун талаб қилишган. Суд процесси Матраимов божхонадаги коррупция бўйича қўйилган айбни тан олгандан кейин ҳам давом этмоқда. Бироқ Матраимовлар турли баҳоналар асосида судга қатнашмай келишади.