«Бюджетга 1,1 млн сом тўкди». Финполнинг собиқ етакчиси ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан озод қилинди

325

Биринчи май туман судининг матбуот хизмати финполнинг собиқ раҳбари Бакир Таиров МХДҚнинг тергов изоляторидан бўшатилганини «Клооп»га тасдиқлади.

«Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судининг 2021 йилнинг 17 февралида чиққан қарори билан гумондор Б. Д. Таиров олдин қўлланилган қамоққа олиш туридаги эҳтиёт чораси судгача текширув битгунча ҳеч қаерга кетмаслик тилхатига алмаштирилди», — деб таъкидлашди суддан.

Қарор уч сабаб бўйича қабул қилинган.

«Прокурор билан Бакир Таиров ўртасида ҳамкорлик ҳақида шартнома тузилган, шунингдек унинг доимий яшаша жойи бор, шахси ҳужжатлар билан аниқланган. Бундан ташқари, Таиров республика бюджетига 14 минг АҚШ доллари [Миллий банкнинг 18 февралдаги курси бўйича 1 млн 181 минг 600 сом] миқдоридаги пулни тўкди», — деб тушунтиришди суддан.

Бакиров қандай йўл билан пул тўккани — иқтисодий амнистия асосида келтирилган зарарни ўрнини тўлдирдими, ташқи қарздан қутилиш учун ихтиёрий хайриями ёки умуман бошқа модда билан маблағ олиндими, суд томонидан тушунтирилган эмас.

Таировни МХДҚнинг тергов қамоғидан судгача қўйиб юбориш мумкинлиги ҳақидаги маълумот ОАВларида 9 февралда пайдо бўлган. Аниқроғи, Kaktus.media нашри куч тизимларидаги манбаларига таяниб, у 20 млн сом миқдорида давлатга келтирилган зарарни тўлаб берганини ва Таировнинг эҳтиёт чорасини алмаштириш масаласи яқин кунларда ҳал қилинишини ёзган.

Бакир Таиров ким?

Бакир Таиров 2018 йилнинг апрель ойи охиридан бошлаб финполни бошқаргунча умри давомида ҳуқуқни ҳимоя қилиш тармоғида ишлаган. Бу хизматга тайинлангандан кейин ИИВнинг Транспортдаги ички ишлар бошқармасида бўлим раҳбари бўлиб ишлаган.

2019 йили «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг журналистлари Қирғизистондан 700 млн долларни ноқонуний чиқариб кетилиши ҳақида биргаликдаги журналистик суриштирувни эълон қилишган. Суриштирувнинг асосий фигуранти— собиқ божхоначи Райим Матраимов бўлган. Бироқ Матраимовлар кланидан ташқари суриштирувда Бакир Таировнинг ҳам номи айтилган.

Журналистларнинг қўлига теккан маълумотга кўра, депутат Искендер Матраимовнинг аёли Миновар Жумаева «AKA Immobilien»компаниясининг асосчиси бўлиб саналади.

Финполнинг собиқ раҳбари Бакир Таировнинг мана шу «AKA» компанияси билан алоқаси бор — Таировнинг акаси Искендер «AKA Petroleum» компаниясининг бизнес-ҳамкори бўлган. Искендер Таиров вафот этгандан кейин «AKA Petroleum»нинг ишлари унинг беваси Чолпон Элмуратованинг яна бир қариндоши Таировларнинг куёв боласи Токтосун Туманбаев қўлига ўтган.

2020 йилнинг октябрь воқеаларидан кейин Таировни, барча бошқа вазирликлар билан муассасаларнинг етакчиларидай ишдан бўшатишган. 2020 йилнинг декабрь ойида МХДҚнинг матбуот хизмати Таиров қўлга олинганини хабар қилган эди.

Қўмитанинг маълумотига кўра, Таиров шу йилнинг октябрь ойида давлат органларининг бирини раҳбаридан қайсидир бир сиёсий партияни молиялаш учун катта миқдорда маблағ олган.