Пневмония бўлган болаларнинг сони ўсгани сабаб Бишкекда мактаб ва бола боғчалар ҳозирча очилмайди

299

Биринчи премьер-министр Артём Новиков 18 февралда пойтахтда пневмонияга чалинган болаларнинг сони кўпайгани сабаб тезкор йиғин ўтказди. Унда Новиков ҳозирча таълим муассасаларини тўлиқ оффлайн-ўқишга ўтказишга эрта эканини таъкидлади.

У ёш болалар орасида пневмония, тумов ва Кавасаки синдромига чалинганларнинг сони ўсаётгани жамиятда ваҳима бўлаётганини таъкидлади. У 14 ёшгача бўлган болаларни тиббий назоратга олиш бўйича ҳаракатларнинг режаси йўқлиги учун муассасаларни танқид қилиб, тез орада бу масалани ҳал қилишни топширди.

Унинг айтишича, соғлиқни сақлаш, таълим вазирлиги ва Бишкек мерияси «бир ҳафта ичида онлайн мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, касаллик белгилари кузатилса, COVID-19 касаллигига ПЧР-анализ олиши» керак.

«14 ёшгача бўлган болаларнинг ягона маълумот-тиббий базасини тузиб, ҳар куни тумов ва пневмонияга чалинганларнинг ҳисобини олиш керак. Барча таълим муассасалари мулкчиликнинг туридан қатъий назар, ҳар бир бола ҳақида узлуксиз маълумот бериб туриши керак. Мактабгача таълим масканлари ва мактаблар ҳозир чекловчи форматда ишламоқда. COVID-19 пандемияси вақтида анъанавий ўқиш жараёнини болаларнинг соғлиғига кўрсатган таъсирини таҳлил қилмай, уларни тўлиқ тиклаш ҳақида сўз бўлмайди», — деди биринчи вице-премьер.

Шунингдек, давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида болаларга гриппга қарши ихтиёрий эмлаш ўтказишга шароит яратиб беришни топширди.

«Болалар боғчаларида ва мактабларда болаларни профилактик кўрикдан ўтказиш доимий равишда бўлиши керак. Шундай йўл билан келаси ҳафтадан бошлаб бу ишлар ҳар бир таълим муассасасида йўлга қўйилиб, тиббиёт ходимлари навбатчиликда туриши керак», — деб таъкидлади Новиков.

Пневмония, тумов ва Кавасаки синдромига чалинган болалар

16 февралда Она ва бола саломатлигини ҳимоя қилиш миллий марказига (ОБСММ) бир кун ичида 32 бола пневмония билан ётгани маълум бўлди.

«Бу жуда катта сон эмас. Вирусли инфекция куч олган вақтда ҳар куни бундан икки-уч марта кўп бола ётарди. Пневмония билан оғриб тушган болаларники коронавирусдан ривожланган деб айтолмаймиз. Коронавирус ривожланиши тасдиқлаш учун кўп вақт ўрганиш керак», — деб таъкидлади 17 февралда ОБСММнинг директори Камчибек Узакбаев.

Унинг айтишича, касалхонага пневмония билан келаётган болаларнинг ёши 1дан 16 ёшгача бўлганлар, уларнинг аҳволи ўрта оғир.

«Ҳар йили шу вақтда вирусли-инфекция касаллиги ва пневмония билан кўп бола оғрийди. Бунга коронавирус ҳам қўшилмоқда, постковид ҳолат ҳам муаммо яратмоқда. Шунингдек тумов билан оғриганларнинг сони ўсди деб айтолмайман. Пневмония билан оғриганларнинг сони ортишини биз коронавирус билан боғлаяпмиз. COVIDдан соғайгандан кейин иммунитети заиф болалар анча вақтда ўзларига келишади. Гўдакларнинг организми вирусли, бактерияли пневмонияни тез қабул қилади», — деди Узакбаев.

Она ва бола саломатлигини ҳимоя қилиш миллий маркази етакчисининг маълумотида марказда 136 бола бўлса, уларнинг олтиси жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Бунинг натижасида ҳар йили бир кунда шунча одам мурожаат қилади ва вазият Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назоратида.

«Вазият жуда мураккаб ва оғир эмас. Ҳозирда бизнинг марказда 136 бола даволанмоқда. Ҳар куни 170дан 220гача болани олиб келишади. Уларни кўпини шифокорлар кўргандан кейин амбулатор даволанишга юборади. Ҳозир касалхонадаги болаларнинг аҳволи ўрта. Олти нафар бола жонлантириш бўлимида. Уларнинг аҳволи ҳам кундан-кунга яхшиланмоқда», — деди Узакбаев.

У жорий йилнинг январь ойида Она ва бола саломатлигини ҳимоя қилиш миллий марказига келиб тушган Кавасаки синдромига чалинган болаларнинг сони рекорд қўйганини ҳам таъкидлади. Бироқ унинг айтишича, ҳозирги кунда вазият назорат остида, шунингдек марказдаги ҳар бир оилавий шифокорлар марказида педиатрлар навбатчиликда.

*Кавасаки синдроми — бир ёшдан саккиз ёшгача бўлган болаларда ўткир респиратор вирусли инфекция билан жабрлангандан кейинги оғирлашиш қатори пайдо бўлган аутоиммун касаллик. Ташхиси — коронар артерияларнинг системали васкулити — ташхисни клиницист врач қўя олади.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумоти бўйича, дунё бўйича коронавирус билан оғриган болаларнинг 0,5-2,5 фоизида Кавасаки синдроми ривожланмоқда. Бизни давлатда бундай синдром болалар орасида декабрдан бошлаб рўйхатга олина бошлади. Январда бу синдром билан кўп бола тушди. Биз Соғлиқни сақлаш вазирлигининг протоколида ёзилган қоида бўйича даволаш ишлари олиб бордик. Бирорта бола ўлмади. Ҳозирда марказимизда Кавасаки синдроми билан икки бола даволаняпти. Яна иккиси касалликда гумон қилиниб, ҳозир текширилмоқда», — деди Узакбаев.

Бишкекдаги мактаблар ва болалар боғчаларининг очилиши

Давлат мактаблари билан болалар боғчаларини очиш масаласи пандемия бошланган бери муҳокама қилинади.

Республика мактабларининг ўқувчилари ўтган йилнинг 8 апрелидан бери масофадан ўқийди.

Ўлкада ФҲ ва ФВ режими жорий қилингандан кейин Таълим вазирлиги тез орада масофадан билим олиш дастурини ишлаб чиққан. Барча ўқув материаллари муассасанинг махсус сайтига жойланиб, телевизор орқали эфирга берилган.

Бироқ кўпчилик ота-оналар онлайн ўқишни танқид қилишган, аниқроғи мазкур ўқув материалларининг сифатидан норози бўлишган. Шунингдек ота-оналар керакли гаджетлар, телевизор ва интернетнинг етишмаслигидан шикоят қилишган.

Ҳозир коронавирус пандемияси сабаб ишини тўхтатган муассасаларнинг озиргилари мактаблар ва болалар боғчалари бўлмоқда. Бизнес, муниципал транспорт ва бозорлар каби бошқа тармоқлар тўлиқ ишламоқда, бироқ санитар талабларга амал қилиниб, коронавирусни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусий боғчалар ва мактаблар ҳам очилган, 2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб санитар талабларни бажариш шарти билан фаолиятини бошлаган. Оффлайн режимда хусусий ўқув курслари ва болалар ва ўсмирларни ривожлантириш марказлари ишламоқда.