Садир Жапаровнинг сайлов штабини бошқарган Канатбек Тургунбеков 12 февралда Молиявий разведка давлат хизматининг раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.
Матбуот хизматининг хабарига кўра, 12 февралда муассасада собиқ етакчини кузатиб, янгисини тайинлаш тадбири бўлиб ўтган.
*Молиявий разведка давлат хизмати ҳукумат реструктуризация бўлгандан кейин Иқтисод ва молия вазирлигининг тасарруфига ўтган.
Тургунбековгача бу хизматда Гуламжан Анарбаев ишлаган, бироқ у ариза бериб, ўз ихтиёри билан ишдан кетган.
Тургунбеков олдинроқ ҳукуматга қарашли Давлат рўйхатга олиш хизматининг ҳуқуқ масалалари бўйича бошқармасининг етакчиси бўлган эди. 2020 йили кузда ўтган парламент сайловида у «Кыргызстан» партияси штабини бошқарган.
У 2017 йили мазкур партиянинг лидери Канат Исаев президентликка номзодлигини кўрсатганини ноқонуний деб билдирган.
Унда Тургунбеков сиёсий кенгашнинг мажлиси кворумсиз ўтганини, шу сабаб Исаев номзодини кўрсатишга ҳуқуқи йўқ деб билдириб, қайта мажлисни ўтказишни талаб қилган.
Амалдорнинг айтишича, уни ва партиянинг уч аъзосига хабар бермай, сиёсий кенгаш таркибидан четлатишган.
2021 йили ўтган президентлик сайловида у Садир Жапаров штабини бошқарган. Бу сайловда Жапаров давлат раҳбари бўлиб сайланган.