Қўчқордаги йўл ҳалокатидан етти киши жароҳатланиб, касалхонага етказилди

322

14-февралда Қўчқор туманининг Сари-Чат ҳудудида йўл ҳалокати содир бўлиб 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати билдирди.

Унга кўра, ҳодиса 14-февралда соат 07.00лар атрофида Бишкек — Норин — Торуғарт йўлининг 170-чақиримида бўлган. Унда «Хонда Степвагон» русумидаги автомашинанинг ҳайдовчиси рулни бошқаролмай қолиб, йўлдан чиқиб кетган.

Машинадаги 7 киши турли даражада жароҳатланиб, Қўчқор тумани касалхонасига етказилган. Жабрланганларга қутқарувчилар ёрдам берган.

Февраль ойининг бошида Норин вилоятининг Отбоши туманида «Ауди С4« ва «Тойота Ипсум» русумидаги автомашиналар тўқнашиб, икки киши ҳалок бўлиб, уч киши жароҳатланган.

Йўл ҳалокати натижасида «Тойота Ипсум»нинг ҳайдовчиси Т.А. воқеа жойда ҳалок бўлган. «Тойота Ипсум»нинг ичидаги милиция ходими М.А. Отбоши тумани касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилиб, олган жароҳати сабаб вафот этган.

Муаллиф: Калида Кубаничбекова