Муфтиятдаги коррупция иши: Суд дин бошқармасининг ҳисобчисини қўлга олди

374

Бишкекнинг Биринчи май район судининг матбуот хизмати Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг бош ҳисобчиси Женишбек Бакиевни 12-февраль куни ярим тунда қамоққа олиш қарорини чиқаргани маълум қилинди.

Суднинг маълумотига кўра, Бакиев тергов жараёни тугагунча қамоқда қолади — 2021-йилнинг 10-апрелигача. У МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди.

Муфтиятдаги қўлга олишлар

ҚМДБнинг бош ҳисобчиси Женишбек Бакиев 9-февралда МХДҚ томонидан «Йирик миқдорда пора бериш» модадси билан қўлга олинган. Тергов версиясига кўра, муфтиятнинг раҳбарияти фуқаролар ҳаж сафари учун пулни устама фоиз билан насияга беришган. МХДҚ қарзга берилган пулнинг суммаси 100 млн сомдан ошиши мумкин деб билдирган.

«Шу моддий операциялари фош этилгандан кейин ҚМДБ раҳбарияти МХДҚ ходимларига топилган фактларни яширишга ва қўшимча тергов ишларини тўхтатиш учун 100 минг АҚШ доллар миқдорида пора таклиф қилган», — дейилади МХДҚнинг маълумотида.

МХДҚнинг ходимлари дин бошқармасининг бош ҳисобчисидан ташқари, собиқ муфтий Максат ҳожи Токтомушевни ҳам қўлга олишган. Токтомушев зиёратчиларнинг пулларидан фойдаланиш можароси бўйича ишдан кетган. Суд 12-февралга ўтар кечаси собиқ муфтийни уй қамоғига чиқариш қарорини чиқарди.