«Женго» лақаби билан танилган криминал Кадир Досонов суд текшируви тугагунча МХДҚнинг тергов изоляторига (ТИЗО) киритилди. Қарорни 11 февралда Биринчи май туман суди қабул қилди.
Досоновга нисбатан эҳтиёт чораси 2021 йилнинг 8 апрелигача қабул қилингани таъкидланади.
Досоновнинг адвокати Kaktus.mediaга берган интервьюсида криминал Ўшдан Бишкекка келиши билан МХДҚ томонидан қийноқ ва калтакланганини билдирди. Унинг айтишича, Досонов аэропортдан чиқиб, МХДҚга етгунча, йўл бўйи, кейин муассаса биносидан ҳам калтакланган.
«Орқа мияси жароҳатланган, юзидаги доғлар кўриниб турибди. У МХДҚнинг ходимлари уришганини айтмоқда», — деди у.
Адвокат бу бўйича Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказ билан ҳақиқатчига мурожаат қилганини айтиб, бундан ташқари Бош прокуратурага ҳам шикоят қилишини қўшимча қилди.
«Хизмат ва масъул шахсларни жавобгарликка тортиш учун бу факт бўйича судгача текширув олиб бориш керак, сабаби қўлга олингандан кейин унинг соғлиғи билан ҳаётига давлат жавобгар бўлади. Уни қўрқитиб, кучини кўрсатиш учун калтаклашган», — деди у.