Республика штаби билдиришича, ўтган суткада COVID-19 юқтирган уч бемор вафот этди. Ўлим ҳолатининг иккиси Чуй вилоятида, учинчиси эса Бишкекда рўйхатга олинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пандемия бошланган вақтдан бугунги кунгача ўлкада 1 423 одам кўз юмган.
Бундан ташқари, штаб вирус ҳам 72 одам аниқланганини билдирди. Коронавирус юқтирган ҳолатларнинг кўпи Бишкекда қайд этилган.
- Бишкек — 27;
- Чуй вилоятида — 16;
- Норин вилоятида — 12;
- Жалолобод вилоятида —5;
- Ўш вилояти — 4;
- Иссиқкўл вилояти — 3;
- Баткен вилоятида —2;
- Ўш шаҳрида — 2;
- Талас вилояти —1.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 84 992га етди. Сутка ичида 98 бемор соғайди.
Ўлка бўйича пандемия бошлангандан бери коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмония билан оғриб соғайганларнинг сони 81 542 беморни ташкил қилади.
6-февралга кўра 492 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 32 киши жонлантириш бўлимида, яна 133 одам оғир аҳволда. Шунингдек 596 бемор уй шароитида даволанмоқда.