«Скай Мобайл»нинг собиқ етакчиси икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғига қамалди

287

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 4-февралда «Скай Мобайл» ОҲЖнинг (Beeline оператори) собиқ бош директори Евгений Кражаннинг эҳтиёт чорасини қабул қилди.

У 2021-йилнинг 12-мартигача МХДҚнинг тергов қамоғига қамалди.

Кражан ўзи 2-февралда қўлга олиниб, МХДҚнинг вақтинча сақлаш изоляторига киритилган. У радио частоталар лицензиясини қайта рўйхатга қўйиш ва трансформациялаш учун ҳукумат аппаратидаги мансабдор шахсга пора берганликда гумон қилинмоқда.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Давлат алоқа агентлигининг, ҳукумат аппаратининг айрим амалдорлари ва МХДҚнинг хизмат ходимлари хусусий компанияларнинг вакиллари билан жиноий алоқа ўрнатиб, радио частоталар спектридан фойдаланиш бўйича лицензияни қайта рўйхатга қўйишгани «таклиф қилишган».

Судгача текширув олиб бориш учун Ҳарбий прокуратура билан МХДҚнинг Антикоррупция хизматининг вакилларидан иборат муассасалар аро комиссия тузилган.

Бундан ташқари, 1-февралда Ҳарбий прокуратура томонидан Давлат алоқа агентлигининг собиқ етакчиси Чингиз Бекташев ҳам «Коррупцияда» гумон қилиниб қўлга олингани хабар қилинган.

Бош прокуратура билдиришича, Бекташев 2016-йилнинг декабрида алоқа операторига телекоммуникация ва маълумотларни бериш хизматини кўрсатиш учун радио частота спектридан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия берган.

«Радио частота спектри 298 млн 803 минг сомга сотилишига қараганда, юқорида берилган лицензиянинг нархи 1000 сомни тузиб, давлатга йирик миқдорда моддий зарар келтирилган», — деб маълум қилган муассаса.

Радио частота сотиш воқеаси

Радио частота спектрини фойдаланишга берилган лицензия қайта рўйхатга олиш ва трансформациялашдаги коррупция фактини Ҳарбий прокуратура билан МХДҚ судгача текширувни 2020-йилнинг бошидан бошлаган.

Мазкур иш бўйича ўтган йилнинг 12-майида Давлат алоқа агентлигининг собиқ раҳбари Наталья Черногубова коррупцияда айбланиб, қўлга олинган. Шунингдек «Ала-ТВ» МЧЖнинг асосчиси Артур Халдаров ва МХДҚнинг икки ходими ҳам мазкур ишга алоқаси бор деб қўлга олинган. Кейинчалик Черногубова билан яна бир неча ҳибсга олинганлар уй қамоғига чиқарилган.

Собиқ ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг алоқаси

Депутат Жанар Акаев Мухаммедкалий Абилгазиев ҳукумат раҳбари бўлган вақтда радио частоталар «арзимаган нархга» сотилди деган. У 2020-йилнинг 20-майида ўтган парламент йиғинида Абилгазиевдан Давлат алоқа агентлигида радио тастоталарни фойдаланишга лицензияларни ноқонуний сотилишига алоқаси йўқлигини исботлашни талаб қилган.

Депутат премьер-министр Темир Сариев вақтида 15 МГц аукционда 1 млрд 500 минг сомга сотилган, Абилгазиев вақтида эса 200 МГц 700 сомга сотилмоқда деб айтган.

«Бу иш премьер-министрнинг рухсатисиз бўлмайди, шу сабаб куч тизимлари кўриб чиқиши керак. Шу сабаб куч органлари бугунги кундан бошлаб бунга ҳукумат раҳбарининг алоқаси бор-йўқлигини текширишни бошлаши керак», — деп билдирган Акаев йиғинда.

Унда ҳукуматдан бу ишга изоҳ бера олишолмаслигини, сабаби «бу терговга босим қатори қабул қилиниб қолади» деб билдиришган.

27-майда Абилгазиев радио частотларани сотиш иши бўйича текширув сабаб меҳнат таътилига чиққани хабар қилинган. Шу куни Абилгазиев частоталарни сотишга алоқаси йўқлигини ва «давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилганини» айтган.

Абилгазиевнинг айтишича, у қонун талабига жавоб бермаган раҳбарларнинг лицензияларини бекор қилишни қўллаб келган. Шунингдек радио частоталарни очиқ ким ошди савдосида сотишни таклиф қилган.

Мухаммедкалий Абилгазиев «Коррупция» ва «Ноқонуний бойишда» гумон қилиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 26-январда ҳибсга олинган. Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни 26-мартгача МХДҚнинг тергов қамоғида қолдириш қарорини қабул қилган.

У 2018-йилнинг апрель ойида премьер-министр этиб тайинланган. 2020-йилнинг июнь ойида у «радио частоталар можароси» сабаб ишдан кетишга мажбур бўлган.