Улукбек Марипов Беларус, Ўзбекистон ва Арманистон ҳукумат раҳбарлари билан учрашди

250

Ҳукуматнинг матбуот хизмати премьер-министр Улукбек Марипов 5-февралда Олмотага бўлган биринчи сафарида Ўзбекистон, Беларус ва Арманистоннинг ҳукумат раҳбарлари билан учрашганини маълум қилди.

Улукбек Марипов ва Беларуснинг премьер-министри Роман Головченко

Беларуснинг премьер-министри Роман Головченко билан Марипов қирғиз-беларус муносабатларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, Марипов билан Головченко «яқин орада» Бишкекда савдо-иқтисодий, илмий-техника ва маданий ҳамкорлик бўйича қирғиз-белорус ҳукуматлар аро қўшма комиссиянинг X йиғинига ва Тадбиркор форумини ўтказишга келишишди.

Улукбек Марипов ва Ўзбекистоннинг премьер-министри Абдулла Арипов

Марипов Ўзбекистоннинг премьер-министри Абдулла Арипов билан ҳам учрашди. Учрашувда ҳукумат раҳбарлари қишлоқ хўжалиги, иқтисод ва транспорт тармоқларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди.

«Биз Ўзбекистон билан бундан кейин ҳам стратегик ҳамкорликни фаол ривожлантиришга тайёрмиз», — деди Улукбек Марипов.

Учрашув якунида Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг ҳукумат раҳбарлари икки давлат ҳам қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг қолган қисмларини юридик томондан рўйхатдан ўтказишни тугатишга тайёр эканликларини билдиришди.

Улукбек Марипов ва Арманистоннинг премьер-министри Никол Пашинян

Ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов Арманистоннинг премьер-министри Никол Пашинян билан ҳам учрашди. Марипов билан Пашинян икки давлатнинг ҳамкорлик масалаларини ва қирғиз-арман иқтисодий алоқаларини кенгайтиришни муҳокама қилишди.

Улукбек Марипов ҳукумат раҳбари хизматига Жогорку Кенешнинг тасдиғидан кейин 3-февраль куни президент Садир Жапаров томонидан қабул қилинган. Кейинчалик Садир Жапаров телеграм каналида ҳукуматни ислоҳ қилиш асосида яқин ярим йил ичида ҳукумат раҳбари хизмати тугатилади деб билдирган.