Кўплаган давлатларда аҳолини COVID-19 касаллигига қарши эмлаш бошланди. Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам эмлашни ваъда қилмоқда, бироқ аниқ муддати айтилмаган. Март ойида Қирғизистонга оксфорднинг AstraZeneca вакцинасининг 504 минг дозаси келиши ва эмлаш уч босқичда амалга оширилиши маълум.
«Клооп» COVID-19 касаллигига қарши эмлаш ҳақида муҳим маълумотлар тўпламини ҳавола қилади.
Қандай вакциналар таклиф қилинмоқда?
Бу вақтгача соғлиқни сақлаш вазирлиги COVAX глобал альянси асосида Қирғизистон америкалик Pfizer ва германиялик BioNTech компанияларининг вакциналаридан 1 млн 200 минг миқдорда бепул олишини билдирган эди. Бироқ бу вакциналарни сақловчи музлаткичлар йўқ бўлгани учун олишдан бош тортган.
*Pfizer вакцинаси -70⁰ ҳароратда сақланиши керак. Текширувлар натижасида унинг таъсири 95% ташкил қилади, 65 ёшдан катта одамларда — 94%дан юқори.
3 февралда соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев Қирғизистон музлаткичлар йўқлиги сабаб Pfizer вакцинасидан бош тортганини яна бир марта такрорлаб, шу сабаб жорий йилнинг март ойида COVAX альянси асосида оксфорднинг AstraZeneca вакцинасини 504 минг дозасини олишини билдирган.
«Миллий дастурни ишлаб чиқдик, унга кўра аҳолини босқичма-босқич эмлаймиз. Март ойида биринчилардан бўлиб медиклар ўтади», — деди у. 3 февралда жамоат соғлигини сақлаш бошқармасининг раҳбари Айнура Акматова брифинг вақтида Оксфорднинг вакцинаси қирғизистонликларнинг 20%ини таъминлашини билдирди.
У вакцинанинг 40%га яқини ўлкага биринчи кварталда, қолгани эса жорий йилнинг иккинчи кварталида келишини таъкидлаган.
AstraZeneca
Вакцинани британ-швед AstraZeneca компанияси Оксфорд университети бирга ишлаб чиққан. 2020 йилнинг декабрь ойини бошида AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинасининг ўртача таъсири 70%ни ташкил қилишини айтган.
Вакцина икки марта 4-12 ҳафталик оралиқда қилинади. AstraZeneca вакцинасининг сақлаш шарти 2-8°С тузади (оддий музлаткичда). Сақлаш муддати олти ой.
AstraZeneca компаниясининг вакцинасини биринчилардан бўлиб рўйхатга олган ва фойдалана бошлаган Буюк Британия давлати. 30 январда Европа кенгашининг барча давлатлари мазкур вакцинадан фойдаланишга рухсат бергани маълум бўлди.
«Спутник V» ва бошқа рус вакциналари
Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ҳам олади. Алимкадир Бейшеналиев 23 январда Қирғизистон Россиядан коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасидан 500 минг дозасини сўраганини хабар қилган эди. Бироқ ҳозирча рус томондан жавоб келмаган.
Россиянинг «Спутник V» вакцинаси синовларнинг учинчи фазаси бошлангунча COVID-19 касаллигига қарши рўйхатдан ўтган биринчи вакцина. Уни ишлаб чиққанлар вакцинанинг таъсири 95%ни ташкил қилади деб ишонтиришган.
* Синовларнинг учинчи фазасида кўнгиллиларнинг сони кўпаяди ва улар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга вакцина, иккинчиларга — платсебо қилинади.
Клиник синовларнинг учинчи фазасининг натижаси айтилмаганлиги ва шошилинч рўйхатга олиниши Россия вакцинасининг имижига салбий таъсир қилиб, илмий муҳитда норозиликка сабаб бўлган.
Бироқ 2 февралда машҳур The Lancet тиббиёт журналида Россия вакцинасининг клиник синовларининг учинчи фазасини натижаси эълон қилинган. Синовга 19 866 одам қатнашган. Унга кўра, вакцинанинг таъсири 91,6%ни ташкил қилиб, кўнгиллиларнинг ҳеч бирида салбий ҳолат кузатилмаган.
«Спутник V» уч ҳафталик фарқ билан икки марта қилинади. Вакцинанинг иккинчи компоненти қўйилгандан сўнг уч ҳафтадан кейин иммунитет пайдо бўлади. Вакцинани -18℃ сақлаш керак.
«Спутник V» Россиядан ташқари Белорус, Аргентина, Боливия, Сербия, Алжир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея Республикаси ва Тунисда рўйхатга олинган.
«Спутник V» вакцинасидан бошқа Россиянинг коронавирусга қарши яна икки вакцинаси бор. Россиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатда ўтган «Вектор» марказининг «Эпиваккорона» ва Россия фанлар академиясининг Чумаков номидаги марказнинг «Ковивак» вакциналари. Иккинчиси рўйхатдан ўтишини кутмоқда.
«Эпиваккорона» билан «Ковивак»нинг таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ икки вакцинани сақлаш шарти 2–8 °С тузади (оддий музлаткич ҳарорати).
Қирғизистонда эмлаш қандай олиб борилади?
Жамоат соғлигини сақлаш бошқармасининг раҳбари Айнура Акматова 3 февралдаги брифингда вазирлик COVID-19га қарши эмлашни бошлаш бўйича миллий режа ишлаб чиққанини хабар қилган.
Бироқ эмлаш қачон бошланишини аниқ айтмаган. 20 январда вице-премьер вазифасини бажарувчи Элвира Сурабалдиева «2021 йилнинг июнь ойигача эмлаш бўлмайди» деб твиттерга ёзган.
«Коронавирус инфекциясини олдини олишга йўналтирилган вакциналар Қирғизистон ҳудудига киритишга ва рўйхатсиз фойдаланиш учун рухсат берилган дори-дармонлар рўйхатига киритилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиққанлар билан Қирғизистон ҳудудида рўйхатга олиш учун ҳужжатларни тайёрлаш бўйича музокаралар бормоқда», — деди у.
Акматова Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бишкек, Ўш шаҳарларида ва Чуй вилояти ҳудудида эмлаш марказларини очиш учун режа ишлаб чиқилганини таъкидлаган. Шунингдек, эмлаш олиб бориш учун махсус мобил гуруҳлар жалб қилинади.
«Эмлаш жараёнини тезкор назоратга олишнинг натижасига қараб республиканинг қолган ҳудудларида эмлаш пунктларини очиш ишини тарғиб қиламиз. Оммавий эмлашга ўлкадаги эмлаш билан шуғулланган, махсус тайёргарликдан ўтган тиббиёт ходимлари жалб қилинади», — деди Акматова.
Шунингдек эмлашдан кейинги реакциялар ва иммунология паспорт ҳақидаги маълумотларни бериш учун электрон навбатга турувчи рақамли илова ишлаб чиқиш бўйича ишлар бораётганини таъкидлаган.
Эмлашнинг босқичлари
Айнура Акматованинг айтишича, вазирлик қирғизистонликларни босқичма-босқич эмлаш режасини ишлаб чиқиб, вакцинани биринчилардан бўлиб оладиган гуруҳларни аниқлаган. Унга кўра эмлаш уч босқичда ўтади.
Биринчи босқичда қуйидаги одамлар эмланади:
- инфекция юқтириш эҳтимоли жуда юқори, қизил ҳудудда ишлаган тиббиёт ходимлари, оилавий шифокорлар гуруҳининг врачлари;
- тез ёрдам хизматининг, касалликнинг оғир формасига ёки ўлимга учраш эҳтимоли юқори бўлган жонлантириш бўлими ходимлари;
- касалликни оғир формасига чалиниш хавфи юқори ижтимоий-демографик гуруҳлар — эмловчилар, ўқув юртларининг ўқитувчилари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва куч тизимларининг ходимлари, хизмат кўрсатиш, савдо ва жамоат овқатланиш жойларининг ишчилари.
Иккинчи босқичда 60 ёшдан катта ёшдаги, 60 ёшдан кичик бўлгани билан касалликнинг клиник факторлари юқори, сурункали касалликлари борлар ва аҳолининг қуйи қатламларининг вакиллари эмланади.
Учинчи навбатда аҳоли орасида давлат ва донор ташкилотлари ҳисобидан эмлашни давом эттиради.
«Эмлаш бепул ва фуқароларнинг розилиги билан олиб борилади», — деб таъкидлади у.
Россиянинг вакцинасини Қирғизистонда чиқариш
Акматова Россиянинг вакцинасини Қирғизистонда технологик ишлаб чиқариш масаласи ҳозирги кунгача ўрганилмоқда. Унинг айтишича, Россия ишлаб чиқарилган вакциналар билан таъминлаш, сақлаш шартлари ва нарх сиёсати бўйича рус томоннинг қарори кутилмоқда.
Бу вақтгача енгил саноат, энергетика ва ер хазинасидан фойдаланиш давлат қўмитаснинг раҳбари Жиргалбек Сагинбаев коронавирусга қарши Россиянинг вакцинасини ишлаб чиқаришга тайёрлигини билдирган.
У мазкур қўмита ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган номзодларни таклиф қилади, Россия томон эса комиссия юбориб, компания ишлаб чиқаришга мос келиш-келмаслигини аниқлайди деб таъкидлаган.