Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси героин билан қўлга олинди

327

Ўш шаҳрига келаётган машинанинг юкхонасидан героин топилди. Бу ҳақда гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати билдирди.

Унга кўра, 26 январда ИИВнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг вакиллари Ўшдан Чуйга кетаётган «Хонда Степвагон» русумидаги машинада гиёҳванд модда борлиги ҳақида хабар олишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гиёҳванд моддаси Соқулуқ туманидаги қишлоқларнинг бирига етказилиши керак бўлган. Гиёҳванд моддани шу куни 1988 йили туғилган А.А. исмли фуқаро олиб кетгани келганда қўлга киритилган. У муқаддам судланган ва уюшган жиноий гуруҳ аъзоси қатори ИИВнинг рўйхатида туриши маълум бўлган.

Юкни текшириш вақтида кийимнинг ичидан елим халта топилган, унинг ичида ўзгача ҳидли модда бўлган. Криминалистик экспертиза қўлга киритилган модда героин (15 грамм) эканини аниқлаган.

Гумондор қўлга олиниб, тергов ишлари бормоқда. Шу асосида жиноятга алоқаси бор бошқа одамлар ҳам қидирилмоқда.

Эслатиб ўтсак, бу вақтгача Жалолобод вилоятининг Майлуу-Сув шаҳрида 54 ёшдаги яшовчи гиёҳванд моддани ноқонуний сақлагани учун қўлга олинган.

Муаллиф: Калида Кубаничбекова