Мэриянинг матбуот хизмати муассасалар аро комиссиянинг 27 январдаги йиғинида Ленин туман ҳокимиятининг ходимларига Ўш бозори атрофидаги фоҳишахоналарни йўқ қилишга йўналтирилган рейд ўтказиш бўйича топшириқ берилганини маълум қилди.
Йиғинга Ленин ТИИБнинг, санитар-эпидемиологик назорат марказининг ва бошқа туман хизматларининг ходимлари иштирок этиб, унга Ленин тумани раҳбарининг биринчи ўринбосари Алтинбек Маматов раислик қилган.
Туман ҳокимиятларининг ходимларига рейдни доимий равишда олиб бориш топшириғи берилди.
2020 йилнинг бошида руҳий касал ва вояга етмаган қизни Иссиқкўлдан Бишкекка куч билан олиб келиб, Ўш бозоридаги фоҳишахоналарнинг бирида ушлаб туришган. Икки ҳафтадан кейин жабрланувчи қариндошлари билан боғланган – бу вақт оралиғида ўсмирни фоҳишалик қилишга мажбурлаб, қийноққа солишган.
Қизнинг айтишича, ҳар куни унга 20га яқин одам келган ва жинсий алоқа хизмати кўрсатишга мажбурлашган. Фоҳишахона эгаси уни калтаклаб, зўрлаб, ухлатмай, озиқ-овқатни ўлчаб берган.
Ўсмир қиз ушлаб турилган фоҳишахона сиртдан оддий уйга ўхшайди. Бу уй Ўш бозорида милиция бўлимининг тўғрисида жойлашган.
Асосий сурат: Бишкек ШИИБи. Ўсмир қиз олиб келинган фоҳишахона