Нурбек Сидигалиев Жогорку Кенешнинг вице-спикери бўлиб сайланди

252

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Нурбек Сидигалиев 27-январда парламентнинг янги вице-спикери бўлиб сайланди. У собиқ вице-спикер Мирлан Бакировнинг ўрнига келди.

Вице-спикерликка Сидигалиевдан ташқари «Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати Уланбек Исмаилов ҳам кўрсатилган. Яширин овоз беришда Сидигалиев 77, Исмаилов 38 овозга эга бўлган.

«Ҳурматли коллегалар, менга ишонч билдириб, қўлланингиз учун ҳаммангизга раҳмат. Жогорку Кенеш регламентини сақлашга, парламентнинг обрўсини кўтаришга, барча масалалар бўйича қонун доирасида иш олиб боришга ҳаракат қиламан», — деди янги сайланган вице-спикер.

Мирлан Бакиров хизматини ўтган йилнинг 22-декабрида топширганини хабар қилинган.

Бу вақтгача депутат Дастан Бекешев вице-спикер Аида Касималиевани ишдан бўшатиш учун имзо йиғиб, унинг ўрнига Гулкан Молдобекова таклиф қилинаётганини билдирган. Мазкур масала ҳақиқатдан ҳам Жогорку Кенешда кўтарилганини бир қанча депутатлар айтган. Касималиева эса «Азаттык»қа бу ҳақда ижтимоий тармоқлардан билганини, бироқ аниқ маълумоти йўқлигини билдирган.