«11,7 млн сом зарарни тўлаб берди ». «Кыргыз темир жолу»нинг амалдори уй қамоғига чиқди

270

МХДҚ «Кыргыз темир жолу» ишхонасининг Жанубий бўлими раҳбари Бахтияр Юнусов давлатга келтирган 11,7 млн сом зарарни тўлаганини билдирди. Юнусов вақтинча сақлаш жойидан уй қамоғига чиқди.

Тергов версияси бўйича «Кыргыз темир жолу»нинг жанубий бўлимининг аввалги раҳбарияти ва ходимлари томонидан доимий коррупция схемаси тузилган. Унга кўра, хўжалик субъектлари иштирокида давлат сотиб олишларни атайлаб қиммат нархда сотиб олиш орқали пул чиқариб турилган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, давлат сотиб олишларнинг айримлари бўйича 11,7 млн сом зиён келтирилган.

Юнусов 2020 йилнинг 14 декабрида қўлга олиниб, 2021 йилнинг 14-февралигача вақтинча сақлаш жойига киритилган. МХДҚ амалдор қўйилган айбларни тан олганини хабар қилди.

«Кыргыз темир жолу»даги можаролар

«Кыргыз темир жолу» давлат ишхонаси бу вақтгача ҳам бир неча марта коррупцияга боғлиқ ишларга аралашиб келган. 26 ноябрда муассасанинг 10га яқин ходими митингга чиқиб, бош директор Василий Дашковнинг истеъфосини талаб қилишган. Уларнинг айтишича, Дашков пулларни ҳалоллашга ва ишхонадаги коррупцияга аралашган бўлиши мумкин.

2020 йилнинг февраль ойида давлат муассасанинг назорат ходимлари етакчиси Нурлан Тамаевнинг ҳам истеъфосини талаб қилишган. Улар оммавий ишдан бўшатишларга, раҳбарни тажрибасизлигидан шикоят қилиб, иш ўринлари сотилаётгани эҳтимолини билдиришган.

Тасмаев ўзи айбловларни инкор қилиб, ходимлари айтган танқидларни ишдан бўшатилганларнинг ғазаби деган.

МХДҚ 15 июнда «Кыргыз темир жолу»нинг Дашковгача бўлган раҳбари Канатбек Абдикеримовни ҳам қўлга олган. У «йирик миқдордаги фирибгарлик»да гумон қилинган.

МХДҚнинг маълумоти бўйича давлат ишхонасининг масъул ходимлари коррупция схемасини тузиб, бу орқали давлат сотиб олишлари юқори нархда олиб борилган, ишхонанинг собиқ етакчиси тузилган шартнома суммасининг 8%дан 15%гача бўлган миқдордаги пулини олиб турган.

Шунда қўмитадан ишхонанинг собиқ раҳбари товар-моддий бойликларни сотиб олишга ажратилган ҳар йилги бюджетни асоссиз 1,5 млрд сомгача оширганини таъкидлашган.

Унда келтирилган зарарнинг миқдори 22 миллиондан ортиши айтилган. Умумий «Кыргыз темир жолу»нинг собиқ ва амалдаги раҳбариятидан тўрт киши ва таъминловчи компаниянинг бир вакили қўлга олинган.

Шунингдек, МХДҚ томонидан 9 январда «Кыргыз темир жолу» давлат ишхонаси раҳбариятидан 250 минг доллар талаб қилишда гумон қилиниб фаол Мелис Аспеков билан тадбиркор Улан Жураев қўлга олинган.

Аспеков билан Жураев қўлга олингандан кейин МХДҚ бу икки одамнинг таҳдидига учраганлар эса махсус хизматга мурожаат қилишни сўраган. Кўп ўтмай, 10 январда Биринчи май туман суди Аспеков билан Жураевни икки ойга, аниқроғи, 9 мартгача МХДҚнинг ТИЗОсида қолдириш қарорини чиқарган. 26 январда Улан Жураев уй қамоғига чиқарилгани маълум бўлди.