2019-йили аёлларга нисбатан амалга оширилган жиноятларнинг сони 14%га кўпайди — Миллий статком

330

Миллий статистика қўмитаси оиладаги зўравонлик ва жиноятлар бўйича якуний маълумотларни эълон қилди. Миллий статком маълумотига кўра, 2019 йили ўлкада аёлларга нисбатан 4,4 минг жиноят бўлган, бу 2018 йилга нисбатан 14%га кўп.

Аёлларга нисбатан кўпроқ қандай жиноятлар бўлган?

2018 йилга нисбатан жиноий ишлар бўйича одам ўғирлаш (2,3 марта), зўрлаш (2,1 марта) ва одам савдоси (2 марта) ҳолатларининг сони ортди.

Шунингдек 2019 йили аёлларни мажбуран турмушга беришга боғлиқ 24 жиноий иш ва диний маросимларни ўтказишда никоҳ ёши ҳақидаги қонунларни бузиш бўйича 11 жиноий иш рўйхатга олинган.

Аёллар кўпроқ ёрдам сўраб қаерга мурожаат қилишади?

Қўмитадагилар билдиришича, оиладаги зўравонлик ҳолатлари бўйича 2019 йили кризис марказларига, хайрия ва жамоат фондларига ва оқсоқоллар судига умумий 7 818 одам мурожаат қилган, уларнинг орасидан 85%и — аёллар. Мурожаатларнинг кўпи кризис марказларига тўғри келади — бу ерга ёрдам сўраб 6 687 одам борган.

Миллий статкомнинг маълумотига кўра, оиладаги зўравонликда жабрланганларнинг учдан бири 18-34 ёшдаги аёллар, кризис марказларига ёрдам сўраб кўпроқ шулар мурожаат қилади. Бундан катта ёшдагилар кризис марказларига кўп келмайди.

Шу билан бирга Миллий статком 2020 йилдаги маълумотларни таҳлил қилмаган. БМТнинг Қирғизистондаги Аҳолини жойлаштириш фонди (ЮНФПА) пандемия сабаб гендер тенгсизлик кучайиб, аёлларга куч келиб, аёллар оиладаги зўравонликка кўпроқ дучор бўлаётганини билдирмоқда.

Оиладаги зўравонлик

Республика ҳудудида аёллар ўлимига олиб келган оиладаги зўравонлик ҳолатлари кўпайди. ИИВнинг статистикасига кўра, 2020 йили оиладаги зўравонлик бўйича 9 025 ҳолат қайд этилган. Шу билан бирга яқинлари ва қариндошларининг қўлида жабрланганлар қўрқув ва бошқа сабаблардан милицияга мурожаат қилишмайди.