Ўшда гиёҳванд модда сотган жиноий гуруҳнинг ишига тўсиқ қўйилди — МХДҚ

299
Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Марказий Осиё давлатларига гиёҳванд моддаларни олиб кириш ва сотиш учун доимий канал тузган 55 ва 59 ёшдаги турғунлар қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати маълум қилди.

«Қўлга олинганларнинг машинаси тинтув қилинган вақтда 100 граммни ташкил қилган тўқ жигарранг рангда ўзгача ҳиди бор модда топилган. Омборлари ҳам тинтув қилинганда 500 граммдан ортиқ тўқ жигаррангдаги уч брикет топиб олинди», — деб маълум қилди маҳсус хизмат.

Экспертиза топилган гиёҳванд моддалар наша эканини тасдиқлади. Қўлга олинганлар ҳозирда МХДҚнинг ЎШ шаҳар ва Ўш вилоят бошқармасининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Бу вақтгача ИИВнинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати Ўш шаҳридаги уйларнинг биридан бир килограммдан ортиқ героин топган. Маълумотга кўра, унинг нархи 1 млн 139 минг сом, таҳминан 12 мингга яқин дозани тузади. Гумордор турғунга «Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга ўргатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, қамоққа олинган.