Охирги суткада коронавируснинг янги 97 ҳолати қайд этилди, бир бемор вафот этди

239

Республика штабдан 26-январда коронавируснинг янги 97 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳри — 42;
  • Чуй вилояти — 40;
  • Жалолобод вилояти — 2;
  • Баткен вилояти — 1;
  • Иссиқкўл вилояти — 6;
  • Талас вилояти — 2;
  • Ўш шаҳри — 2;
  • Норин вилояти — 2.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 84 068га етди.

Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 1 432.

Шунингдек, сўнги суткада 157 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 61, Чуй вилоятида — 55, Жалолободда — 5, Ўш вилоятида — 4, Баткен вилоятида — 4, Иссиқкўл вилоятида — 25, Норин вилоятида — 2, Талас вилоятида — 1 бесор соғайди.

Шу билан ўлка бўйича 80 182 бемор касалликни енгди. Касалхоналарда 643 бемор даволанмоқда. Улардан 27 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 907 киши дароланмоқда.

Бир куча-кундузда Бишкек шаҳрида бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Бу билан Қирғизистонда ўлимлар сони 1 432ни ташкил қилди.

Бундан ташқари, ўлка бўйича тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтирган ҳолатлар аниқланмади. Сутка давомида икки тиббиёт ходими соғайди.

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 168га етиб, улардан 4 077 ходим соғайган.