Текебаев: Жапаровнинг сайланган президент ҳамда ҳукумат етакчиси бўлиб туриши ноқонуний

358

Жогорку Кенеш депутати, «Ата Мекен» партиясининг собиқ лидери Ўмурбек Текебаев Super TV порталига интервью бериб, Садир Жапаров, янги Конституция бўйича референдум ва кузда бўлади деган парламент сайлови ҳақида фикр билдирган. Шунингдек, Жээнбековларнинг унга нисбатан «босими» ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди.

Текебаев Жапаровни ҳозир сайланган президент ва ҳукумат раҳбарликни ўтказиб бермаётганини қонунни қўпол равишда бузиш деб баҳолади. Жапаров президентлик сайловига отланиш олдидан премьер-министр хизматини тўлиқ ўтказиб бермасдан, ваколатларини вақтинча тўхтатган. Ҳозир ҳукумат раҳбари вазифасини биринчи вице-премьер-министр Артем Новиков бажармоқда.

Садир Жапаровнинг «орзусидаги Конституцияси»

Садир Жараров инаугурациядан кейин президентлик хизматига киришади. Унинг ваколатлари бугунги Конституцияга мос бўлиши керак. У амалдаги Конституцияга амал қиламан деб қасам ичади. Бугунги Конституцияда президентлик хизмати билан бошқа лавозим, унинг орасида ҳукумат раҳбарлиги бир-бирига тўғри келмайди, йиғишмайди деган принцип бор. Менинг шахсий фикрим, у инаугурацияга боргунча, балки шу куни эрталаб ҳукумат раҳбарлигидан умуман кетиши керак. Қонун бўйича ҳукумат коалиция кўпчилик томонидан тузилади… Бироқ Жапаров жаноблари берган интервьюларида «кейинги ҳукумат ким бўлишини аниқламадим» деб ўзининг ҳаёлидаги, фикридаги Конституция бугун қабул қилингандай сўзлаяпти. Бу тўғри эмас, бирор нарсани айтишда бугунги кундаги қонунни ҳурмат қилиб, шуни рамкасида айтиш керак.

*Ҳозирда ишлаётган қонун бўйича ҳукуматни Жогорку Кенешдаги кўпчилик коалиция ташкил қилади.

«Май ойида янги Конституция кучга кириши керак»

Янги қонун лойиҳаси келаси ҳафта Жогорку Кенешга келиб тушади деб айтди [Садир Жапаров]. Қонун бўйича янги қонун лойиҳаси келгандан кейин бир ой жамоатчилик муҳокамасида бўлиши керак. Кейин уч ўқишда қабул қилинади, ҳар бир ўқувнинг ораси ўн кун бўлиши зарур. Агар қонун меъёрларига таянадиган бўлса, икки ой — январь, февралнинг ичида референдум белгиланади. Референдум апрелда ўтувчи маҳаллий сайловлар билан бирга бўлади. Агар уни қўшмасак халқ келмайди, иккинчидан пул кетади. Май ойида шунда бизда янги Конституция кучга кираркан. Сўнгра сайлов қонунларига ўзгартиришлар киритилиши керак. Сайловнинг муддати у бўладиган кундан уч ойдан эрта эмас, тўрт ойдан кеч бўлмаган вақтда эълон қилиниши керак. Сентябрь, октябрь ойига боради.

«Жээнбековлар мени парламентга келишимни истамади»

Мен парламент сайловига қатнашмаганимни кўп сабаблари бор, шу сабаблардан бири — Жээнбековлар мени парламентга келишимни истамади. Агар агар хоҳласа мен судда бир ярим йил олдин оқланиб, депутат бўлиб келардим. Сайловга «Ата Мекен»нинг таъсири балки бошқача бўларди, балки «Ата Мекен» ўтиб кетса, уч партия бунчалик «беспредел» қилмасмиди, бу революция бўлмасмиди? Мен «сайловга қатнашмайман» дегандан кейин бизнинг номзодларга босим камайди.

«Маъмурий ресурсдан сайлов бошланмай туриб фойдаланилади»

Мен сайловчиларга айтиб қўяй, маъмурий ресурс сайлов вақтида эмас, сайлов бошланмасдан қўлланилади. Қандай қилиб? Ҳар бири ўзини жамоасини тузади, ҳукумат ҳам ўз жамоасини тузади.

Партияга овоз оладиган одамларни… Обрўли, яхши одамларни демадим, овоз оладиган деяпман. Бири сотиб олади, бири қўрқитиб олади, бири алдаб олади, бири обрўси билан олади. Овоз оладиган одамларни ҳукумат ўзига керакли партияларга киритишга ҳаракат қилади. Ўзига кераксиз, овоз оладиганларни қувади. Турли йўллар билан. Маъмурий ресурсдан сайлов бошланмасдан олдин фойдаланилади.

Маъмурий ресурс деса биз ҳукуматдагиларни, амалдорларни ҳисоблаймиз. Бироқ бундай эмас, бундан бошқа ресурс ҳам бор. Айримларни бозорлари бор, банклари бор дегандай. У ерда мингдан уч минггача одам ишлайди. Сайлов ўтади, бозорда ишлаган киши хўжайини билан умрбод ишлайди, керак бўлса боласи ҳам ишлайди.

Бир мандатлик сайлов системаси ҳақида

Текебаев ўз сўзида Жогорку Кенешга бир мандатли округдан депутат бўлиб сайланиш бахтга қарши коррупциялашган сайловларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

Бир мандатли сайловни маъқуллаб келган Садир Жапаров халқнинг таклифини ҳисобга олиб, депутатларнинг сонини 90гача камайтириб, унинг 55и партияли система билан, қолган 35и бир мандатли йўл билан сайланишини айтади.

Қирғизистонда 10 январда муддатсиз президентлик сайлови билан давлат бошқариш формасини аниқлайдиган референдум бўлди. МСКнинг дастлабки берган маълумоти бўйича Садир Жапаровга сайловга қатнашганларнинг 79 фоиздан ортиғи овоз берган. Шунингдек, президентлик бошқарув системасини қўллаганлар 80 фоиздан бироз ошган.