Kaktus.Media нашрининг маълумотига кўра, «Алтуха» лақаби билан маълум криминал Алтинбек Ибраимов уй қамоғига чиқарилган.
Нашр билдиришича, 15-январдан 16-январга ўтар кечаси Биринчи май туман судининг тергов судьяси Ибраимовни суд залидан уй қамоғига чиқарган. У икки ой давомида соат 22:00дан 06:00гача уйидан ҳеч қаерга чиқмаслиги керак.
Алтинбек Ибраимов МХДҚ томонидан 13-январда ушланиб, МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган. Шунда муассасанинг матбуот хизмати қўлга олинган одамни жиноий ишларга алоқаси бор-йўқлигини куч тизимлари аниқламоқда деб билдирган.
11-январда ИИВнинг криминал милиция хизмати Алтинбек Ибраимов билан тушунтириш ишларини олиб борган. ИИВнинг матбуот хизмати «бир неча марта судланган», «смотрящий» мақоми бир одамга қонун ва тартибни сақлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирганини билдирган.
Алтуха ким?
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумоти бўйича, Алтинбек Ибраимов етти марта судланган, криминал муҳитни «қўлловчиси» ва Камчи Кўлбаевнинг жиноий гуруҳининг фаол аъзоси бўлиб саналади.
Ибраимовнинг номи у икки йил олдин таҳдид қилиб пора олгани учун 2015-йилда қўлга олингандан кейин танилган. Тергов версияси бўйича у шериклари билан тадбиркор Руслан Матниязовни куч билан машинага солиб, тоққа олиб чиқиб, ундан 80 минг доллар талаб қилишган.
Ибраимов ва шериги Тинчтик Орозалиевга «Ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш» ва «Таҳдид» моддалари бўйича айб қўйилган. Бироқ туман суди уларни оқлаб, озод қилган.
Ундан жабрланувчининг аёли суднинг қароридан Бишкек шаҳар судига шикоят қилган. Шаҳар суди Алтухани 11 йилга озодликдан маҳрум қилган. 2017-йили Свердлов туман суди Ибраимовни таҳдид бўйича айбдор деб топишга далиллар етишмайди деган сабаб билан жаҳодан бўшатган.