Ўлкада 10 январда муддатсиз президентлик сайлови ва бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдум ўтди. «Клооп»нинг кузатувчилари ўлка бўйича 1500 қонун безиш ва воқеаларни рўйхатга олди. Юристларимиз 210 участка сайлов комиссиясида овоз бериш натижаларини бекор қилишни талаб қилмоқда.
Биз «Клооп»да олдин бўлмаган кампанияни амалга оширдик: биз сайлов участкаларида кузатувчи бўладиган 1000дан ортиқ одам ва республика бўйича 500 штатдан ташқари мухбирларни йиғдик. Ўтган йилнинг декабрь ойида биз кузатувчиларга қоида бузарликларни аниқлашга ва уларга тасвирга олиб, бизга юборишга ўргатдик
Сайлов куни кузатувчиларимиз юборган сурат ва видеоларни ўз вақтида сизлар билан бўлишдик. Бизнинг текширувчилар уларнинг маълумотлари аниқлигини диққат билан текшириб, юристларимиз эса онлайн режимида кузатувчиларга мазкур қонун бузарликлар бўйича ариза ва актларни тузишга ёрдам беришди.
10 январь куни эрталабдан кечгача бизни кузатувчилар сайлов қандай ўтаётганини кузатишди. Бундан ташқари, бизнинг мобил гуруҳлар участкаларни айланиб, УШКнинг ичи ва ташқарисидаги қоида бузарликларни қайд этишган — бу гуруҳларнинг таркибида махсус мухбирларимиз ишлашган.
Сайлов куни Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан қоидабузарликлар ёки техник носозликлар ҳақида маълумотлар дақиқа сайин келди. Аниқ айтадиган бўлсак, 17 иш соати давомида 1500га яқин мандемли кўринишлар ва қоидабузарлик ҳақида маълумотлар келган.
Ҳозир биз ўлканинг турли бурчидан келган маълумотларни яна бир марта таҳлил қилиб, уларни сизларга кўрсатишга тайёрмиз! Биз сизларга айтадиган қонунбузарликларнинг ҳаммаси актларда сурат ва видео далиллар ҳамда гувоҳларнинг имзолари билан рўйхатга олиниб, сайлов куни УШКларга шикоят қилган.
210 УСКда сайловни бекор қилиш
Муҳимидан бошлайлик — «Клооп» Қирғизистон бўйича 210 УШКнинг натижасини бекор қилишни талаб қилади. Аниқроғи, бизнинг фикримиз бўйича ўлкадаги участкаларнинг 8%да қўпол қоидабузарликлар бўлган, улар сайлов натижасидан шубҳа яратади.
Кузатувчилардан келган 1500 билдирув асосида «Клооп»нинг юристлари Қирғизистон бўйича 40 ҳудудий сайлов комиссияларида 22 шикоятни қайд этиб, «Сайлов ҳақидаги» қонун қўпол бузилган 210 участкадаги сайловнинг натижаларини бекор қилишни талаб қилишди.
Бу УШКлардаги қоидабузарликлар шунчалик жиддий, биздаги далиллар эса инкор этиб бўлмайдиган, ишончли бўлгани сабаб МСК номи айтилган участкалардаги сайлов натижасини бекор қилиши тўғри бўлади.
Бизнинг кузатувчилар кўп ҳолларда овоз бериш яширинлиги бузилганини билдиришган. Улар 420 марта бўлган, демак, сайлов комиссиясининг аъзоси ёки нотаниш одам овоз бериш кабинасини ёки автоматик ҳисобловчи урнага яқин турган. Қонун бўйича, улар урнадан 1,5 метр олис туриши керак. Айрим ҳолларда УШКнинг аъзолари бюллетенни расмга олиб, сайловчининг ўрнига бюллетенни бошқа одам солаётган фактларни кўрмасликка олишган.
«Клооп»нинг кузатувчиларини маълумотига кўра, овоз беришнинг яширинлиги
420 бор бузилган
Бундай ҳаракатлар натижасида сайловчи қонун томонидан кафолатланган тўлиқ яширин ҳолатда ишонган номзодни сайлай олмаган. Ўлкада «маъмурий ресурс» жуда кучайган: одамлар раҳбариятдан қўрқишади, бироз бўлса ҳам ҳукуматига таяниб, урнанинг ёнига туриб олган УШКнинг аъзоси сайловчиларни ҳадиксиратиши мумкин, натижада сайловчилар ўзлари истаганни эмас, «қандай керак бўлса, шундай» овоз беришади.
Асосан аҳоли кам жойлашган қишлоқда яшаб-ишлаган давлат ходимларига қийин бўлди – масалан, сайловчилар бир-бирини яхши таниган кичик қишлоқларда ким келганини, қайси номзодга овоз берганини тез аниқлаб олганини билса бўлади.
Кузатувчилардан келган билдирувларнинг кўплиги бўйича иккинчи ўринда электрон урналарнинг (АСУ) ишламай қолиши бўлди. Овоз бериш жараёнини автоматлаштиришда Қирғизистон бошқа давлатлардан анча олдинда. 2017 йилдан бошлаб биздаги сайлов участкалари автоматлаштирилган электрон урналар билан 100% таъминланган.
Электрон урналар бюллетенларнинг умумий саналишига йўл қўймайди, шунингдек улар сайловчи кимга овоз берганини зудлик билан аниқлайди. Кечда ўлкадаги ҳаммаси участкалар ёпилаётганда, биз бир соат ичида сайловнинг дастлабки натижаларини оламиз.
Қонун бўйича бирор бир участкада техник носозликлар юзага келса деб яна бир қўшимча электрон урна ва икки оддий ичи усти кўринган тиниқ урна қўйилади. Агар биринчи электрон урна бузилиб қолса, сайлов комиссиясининг аъзолари урна бузилгани ҳақида акт тузилиб, иккинчисини қўйиш керак. Қўшимча деб олиб келинган иккинчи урна яна ишдан чиқиб қолса, аввалги оддий урнадан фойдаланилади.
«Клооп»нинг кузатувчилари ўлка бўйича АСУнинг ишидаги
357 қонунбузарликни аниқлади
Электрон урна техник носозликлар сабаб ишдан чиқса — бу қонунбузарлик ҳисобланмайди. Бироқ шу каби ҳар бир носозлик тўғри рўйхатга олиниб, қаралиши керак. Бироқ ўлка бўйича 63 участкада бундай ишлар қилинмаган.
Кўп ҳолларда УШК аъзолари электрон урна бузилгани ҳақида акт тузмай туриб, олдинги тиниқ урнани ўрнатиб, кейин яна бюллетенларни ўзбилармонлик билан электрон урнага (АСУ) солишган.
Айрим участкаларда электрон урналар ишдан чиққанда бюллетенлар урнанинг устига йиғилиб, кейин УСК аъзолари уларни ўзлари солишган.
Яна 28 участкада урналар умуман муҳрланган эмас, айрим жойларда муҳр нотўғри қўйилиб, истаган вақтда урнани очиб олувчи ҳолат юзага келган. Демак, бундай шароитда сайлов очиқ ва кун давомида урналар очилмаган деб кафолат беролмаймиз.
Албатта, бу ҳолатларнинг барчаси — «Сайлов ҳақидаги» қонунни қўпол бузилиши бўлиб саналади, шу сабаб шундай қонунбузарликлар бўлган участкалардаги натижалар бекор қилиниши керак.
Бизнинг кузатувчилар ва штатдан ташқари мухбирлар участкаларда сурат, видеога олиш тақиқланган ҳамда участкада эркин юришга тўсқинлик қилишгани ҳақида 90 марта билдиришган. Айрим ҳолларда уларни судга берамиз деган таҳдидлар ҳам бўлган.
Овоз беришни автоматлаштирилиши сайлов куни овозларни қалбакилаштириш сонини (бюллетенларни оммавий солиш, бюллетенларни алмаштириш ва бошқа) деярли бекор қилди, энди асосий қонунбузарликлар УШКлардан ташқарида бўлмоқда.
Бироқ кўпини исботлаш қийин бўлади. Сайлов натижасини бекор қилиш бундан ҳам қийин. Бюджет ходимларини оммавий ташиш деган машҳур кўриниш эса қоидабузарлик деб ҳам саналмайди.
Сайловдан олдин 9 январда бизнинг кузатувчиларнинг бири кўчма урна орқали овоз беришга қатнашган. Овоз бериш Бишкекнинг №1343 сайлов участкасида бўлган. Бундай сайлов соғлиги сабаб участкага боролмаган одамлар учун ташкил қилинади.
Бизни кузатувчи уйда овоз берган айрим одамлар соғлом ёш йигитлар эканини аниқлаган. Унинг айтишича, президентликка номзод Садир Жапаровнинг кузатувчиси телефон орқали тез-тез маҳаллий уйлар раҳбарлари билан боғланиб, уларга ҳозир кўчма овоз бериш учун УШКнинг аъзолари бориши ҳақида айтиб туришган.
Шу куни овоз бериб чиққан ёш йигит кузатувчимизга бир кун олдин ота-онаси номзодларнинг бирини номидан озиқ-овқат халтасини олганини айтган. Унинг айтишича, уй раҳбарлари уни соғлом эканига қарамай, УШКдан ташқарида овоз берадиганлар рўйхатига қўшган.
Шу ва бошқа қонунбузарликлар бўйича бизнинг юристлар сайлов тугагандан кейин уч сутка ишлашди. Улар ҳудудий сайлов комиссияларига ариза қолдириб, бизда йиғилган далилларни тартибга солишган.
Натижада улар Қирғизистон бўйича 210 УШКдаги қонунбузарликларга 22 шикоятни қонунийлаштиришган.
Биз қўлимиздаги барча материаллар қонунбузарликлар рўйхатга олинган участкалардаги сайлов натижаларини бекор қилишга эришди деб ҳисоблаймиз.
Бизда «Клооп» учун сайловда қайси номзод ва қайси бошқарув формаси ғолиб бўлгани муҳим эмас. Бизга сайлов жараёнининг ўзи имкони борича тоза ва адолатли ўтиши муҳим. Асосийси, ҳар бир қирғизистонлик эркин танлов қилиб, унинг овози ҳисобланишига кўзи етиши керак.
Биз яна бир марта бизнинг кампанияга қўшилган фаол фуқароларнинг ҳаммасига миннатдорчилик билдирамиз. Биз сизларнинг ёрдамингиз билан бу қонунбузарликларни ҳаммасини рўйхатга олиб, улар тўғрисида сайтимизни юз минглаган ўқувчиларимизга айтиб беролдик. Энди биз сизлар айтган бирорта қонунбузарлик эътиборсиз қолмаслиги учун ҳаракат қиламиз.
Ҳозир айримларга УСК билан ҲСКларнинг раиси, раисалари қўнғироқ қилиб, шикоятларни қайтариб олишни, эълон қилинган видеоларни ўчиришни айтиб, қўрқитишаётганларини тушунамиз. Ҳар бир шундай ҳолат бўйича бизнинг юристлар сизларнинг тўлиқ ҳимоянгизни таъминлаб, ишни судгача олиб боришга тайёр.
Умуман айтганда, бу йил Қирғизистон учун қизиқ бўлади. Олдинда бизни Конституциявий ислоҳотлар бўйича референдум, маҳаллий кенгашларга сайлов ва парламент сайлови ҳам кутмоқда.
Балки, сизлар тушунгандай биз кузатув бўйича лойиҳамизни якунлашга шошилмадик, аксинча, кампаниямизни бундан ҳам сифатли ва масштабли қиламиз!
Ҳурматли ўқувчилар! Биз сайлов имкони борича тоза ва адолатли ўтиши учун кузатувчилар жамоаси билан бирга катта ишни амалга оширдик. Бу матнни яқинларингиз ва дўстларингиз билан бўлишиб, қўпол қонунбузарликлар бўлган участкалардаги овозларни бекор қилишга ёрдам беринг. Раҳмат!
«Адолатсизликка» қарши курашда «Клооп»нинг қўллашни истайсизми? Унда биз учун донор бўлинг!
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Маълумот билан ишлаган: Екатерина Резникова
Муҳаррирлар: Азиза Раимбердиева, Бектур Искендер