Президентлик учун курашган 17 номзоднинг орасида ягона аёл номзод Клара Сооронкулова «Азаттык»нинг «Эки бир» кўрсатувидаги суҳбатда сайлов жараёни вақтида унга нисбатан таҳдидлар бўлганини айтди.
Қирғизистонда 10 январда президентлик сайлови билан бирга давлатни бошқариш формасини танлаган референдум бўлди. Давлат раҳбари бўлишга 17 номзод курашган. МСКнинг дастлабки берган маълумоти бўйича номзод Садир Жапаров сайловга қатнашганларнинг 79 фоиздан ортиғини овозига эга бўлса, президентлик бошқарувни 80%дан ортиғи қўллаган.
Сооронкулова журналистларнинг «Реформа» партияси нима сабабдан ҳудудларга кўп бормади, - деган саволига, биринчи масала — маблағ ва энг муҳими хавфсизлик бўлганига тўхталди.
«Турли таҳдидлар бўлиб, у онлайндан оффлайнга ўтди. Кўчада юрсанг ҳам, таксига ўтирсанг ҳам таниганлар, «сен шунча одамга қарши чиқяпсан» деб айтганлар бўлди. Шу сабаб қўрқдик. Қолаверса штабнинг кўпчилиги аёллар, шунинг учун мен уларни ҳудудларга ташвиқотга олиб боришга қўрқдим», — деди у.
Сооронкулова қўрқитиш фактлари бўйича, МХДҚга, Бош прокуратурага, ИИВга мурожаат қилгани билан бефойда бўлганини айтди.
«Қонун бўйича агар шундай сигналлар бўлганда улар [ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари] реакция қилиши керак эди. Аслида мени улар томондан реакция бўлишига кўзим етмаган. Сабаби Садир Жапаров сайловга қатнашишдан олдин хавфсизлик хизматларига ўзини одамларини тайинлаб кетди», — деди у.
«Сайлов қонунлари адолатсиз экан»
Сооронкулова сайлов жараёни вақтида кўп нарсалар пулга келиб тақалишини, сайлов қонунлари адолатсиз эканини айтди. Шунингдек аёл киши учун пули бор эркак номзод билан рақиб бўлиш жуда қийин эканига тўхталди.
«Ресурси йўқ кишиларга ташвиқот ишларини олиб бориш қийин бўлди. Тенг имконият бўлиши учун аёл кишиларга қонун квота каби имтиёзларни қараши керак экан. Масалан, имзо йиғиш, сайлов гаровини камайтирса, аёллар сайловга кўп қатнашар эди», — деди ягона аёл номзод.
Ҳуқуқий масалалар ва фейклар армияси
Сооронкулова ўзи сайлов натижасини маънавий томондан тан олгани билан ҳуқуқий томондан тан олмаслигини, сабаби кўплаган қонунбузарликлар бўлганини таъкидлади. Бу бўйича тегишли томонларга мурожаат қилишини айтди.
«Сайлов натижасини маънавий томондан тан олганимиз билан ҳуқуқий томондан кўплаган қонунбузарликлар бўлди. Кўп нарсага МСК кўз юмди — номзодлар кўрсатилаётганда, рўйхатга олинаётганда конституция, қонунлар қўпол равишда бузилди. Бу масалаларни яна кўтариб, судга мурожаат қилиб, уни ҳуқуқий асосда талаб қиламиз», — деди у.
Номзод бу сайловда ижтимоий тармоқларда фейкларнинг армияси қаттиқ ишлаб, шуниси билан аввалги кампаниялардан фарқланганини айтди. Халқни тарғиб қилмасдан, жамиятда низо ва нафратни қўзғатганини таъкидлади.
Бу вақтгача «Клооп»нинг журналистлари 800га яқин фейк аккаунтни таҳлил қилиб, фейклар фермаси қандай ишлаб, улар кимларни ҳимоя қилганини, бундай «қўлловни» уюштириш қанчага тушишини аниқлашган. Шунингдек, фейклар сайлов жараёнларига қандай таъсир қилиб, жамоатчилик фикрини ўзгартириш ролини бажаришган.