Ўш вилоятининг Ўзган шаҳридаги хусусий касалхонанинг биноси ёниб, бир киши яраланди. Бу ҳақда ФҲМнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 12 январда мазкур шаҳарнинг Манас кўчасида хусусий клиникалардан бирининг биносида ёнғин чиққани ҳақида маълумот тушиб, унга соат 18:09дан бошлаб умумий уч бўлим жалб қилинган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода касалхона ёнаётганини, ўт ўчириш машинаси эса дарахтлар оралаб келаётганини кўриш мумкин. Видео муаллифи ўт ўчирувчилар «нотўғри йўлдан келди» деб норози бўлган.
«Бизни ўт ўчирувчилар жинни, йўл турса тешикдан кириб келишади. Жиннида, шу томондан ҳам келадими?! Касалхона мана ёняпти», — деган у.
Ёнғин тўлиқ соат 21:42да ўчирилиб, унинг оқибатида 75 ёшдаги киши иккинчи даражадаги куйик жароҳати билан касалхонага тушган. Шунингдек, ёнғин чиққан жойдан 11 киши қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойларга чиқарилган.
Касалхонанинг томини умумий 150 квадрат метрига ички таъмирининг 151 квадрат метри куйиб кетган.