Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) матбуот хизмати хабар қилишича, 10-январда муддатсиз президентлик сайлови ва бошқариш формасини танлаш бўйича референдум ўтган куни муассасанинг алоқа бўлимига сайлов рўйхатидан ўзини аниқлашни истаган қирғизистонликлардан 12 минг қўнғироқ тушган.
ДРХнинг маълумотига таянсак, қўнғироқлар 8:00да бошланиб 19:00гача давом этган, фуқароларнинг қўнғироқларига 60дан ортиқ оператор жавоб берган. 2020-йилнинг декабрь ойидан бошлаб 119 алоқа маркази ДРХнинг муассасага қарашли ходимлари билан таъминлашни кучайтирган.
«Операторлар дам олиш кунларисиз ва байрам кунларида ҳам кучайтирилган тартибда ишлашга ўтказилган. Икки ойда ўзини сайлов рўйхатидан аниқлаб беришни сўраб 62 минг 854 қўнғироқ бўлган. Онлайн-консультация орқали 2004 мурожаат тушди», — деб таъкидлашди муассасадан.
ДРХ қўшимча қилишича, 2021-йилнинг 7-январидан 10-январгача паспорт бериш бўлимлари байрам ва дам олишсиз 9дан кечки 20:00гача ишлашди.
«10 мингга яқин қирғизистонлик паспорт олиб, сайловга қатнаша олди», — деб билдиришди ДРХдан.