«Революцияни турмадан қилдим». Жапаров «Коммерсант»га нима ҳақда айтиб берди?

304

Муддатсиз президентлик сайловининг дастлабки натижалари чиққандан кейин Садир Жапаров янги фаворит ва ғолиб қатори Россиянинг «Коммерсант» нашрига биринчи интервьюсини берди. «Клооп» Жапаровнинг нашрга айтганларидан қисқача баён қилади.

2020-йилнинг октябрь воқеаларини сири

Бунга биз кўп вақт сарфладик. Бунга тўрт ойда етмадик, ўн йилда етдик — 2010 йилдан бери иш олиб борилди.

Мен, Камчибек Ташиев, Талант Мамитов. Бизни 2012 йили Қумтўр учун қамашган. 2017 йили мени иккинчи марта қамашди, биринчидан, президентлик сайловига қатнашмасин, иккинчидан Қумтўр мавзусини кўтармасин деган мақсадда. Бироқ қамоқда бекор ётмадим, ижтимоий тармоқлар орқали халқ билан ишладим.

Қонун бўйича бўлмайди, бироқ биз йўлини топдик. Уч ярим йил оддий халқ билан бевосита боғландим. «Одноклассники», Facebook, Instagramда гуруҳларни очдим. WhatsAppда одамларни рақамларини йиғиб, бу ерда 50дан ортиқ гуруҳ очдим — бир гуруҳда 256 одам бўлади. Бу гуруҳлар орқали Қумтўр, ўз ишим ҳақидаги маълумотларни тарқатдим. Шундай қилиб уч ярим йилда бутун халққа ета олдим.

Турмада сен 24 соат эркинсан: бўш вақтинг кўп. Шундай йўл билан турмада ётиб революция қилдим. [Турма] ҳаммасини ўргатди. Қамоқдан чиққанимдан кейин халқ мени премьер-министрлик хизматидан тайинлангандан сўнг ўйладим, худо мени атайлаб қамоққа киритган, у ерда кимлар ётганини, уларнинг қонунларини кўрсин деб.

У ерда 90-95%и оддий халқ. Бирорта амалдор, амалдорнинг боласи ёки қариндошлари йўқ. 5-10%и ҳаётини жиноятга сарфлаб қўйганлар. 90%и — телефон, товуқ ўғирлаган оддий одамлар.

Журналистлар мен ҳақимда жиноят олами билан алоқаси бор, мени бандит, мени ҳукуматга жиноятчиларни олиб келди деб ёзишган. Мен қамоқда бўлган 3,5 йил ичида фақат оддий фуқароларга ёрдам бердим, жиноятчиларга ёрдам бермаганман.

Менга мурожаат қилган 100дан ортиқ одам мен қамоқда бўлганимда озод бўлди. Улар менга ишлай бошлашди, мен ҳақимда маълумот тарқатиб, яхши одам эканимни билдиришди. Мен чиққан вақтда ҳаммаси митингга келиб, қўллашди. Учинчи инқилобнинг сири мана шунда.

Жээнбековнинг истеъфоси

Оғир бўлди, бироқ кўндирдим. Халқ уни кетишини талаб қилди. Биринчи беш-олти кунда у буни ҳис қилмади, 10 кундан кейин бутун халқ истеъфосини талаб қилаётганини билди. Сабаби Жээнбеков парламент сайловини назорат қилолмади. Бу ерда унинг яқинлари парламентга уч партия ўтиши кераклигини ҳал қилиб қўйишган. Укасини партиялар рўйхатига қўшди. Халқ бу ҳукуматнинг қўлидан келишини билди. Шу сабаб президентнинг истеъфосини талаб қилди.

Курманбек Бакиев

Коррупцияни олдини олиш миллий агентлиги — сезган бўлсангиз олдини олиш бўйича курашган эмас — фақат мониторинг қилган. Тезкор ходимлар ҳам, тергов органлари ҳам йўқ бўлган.

Ўтириб мониторинг қилиб, «коррупция қилманглар» деб огоҳлантириш хатларини юборасан. Қолаверса ҳукумат таркибига ҳам кирмаган. Мен ҳукуматга аъзо бўлмаганман. Бизда асосан Қирғизистонда амалдорлар, катталар доим кимлардир орқали ёки тўғридан-тўғри давлат хизматини сўрашади — лавозимни сотиб олишади, ўрнашиш учун қариндошларини ишга солишади. Мен бундай қилмаганман. Бакиев мени ўзи чақирган. Мен унинг буйруқларини бажарган эмасман, қонун доирасида ишлаганман.

Энди Бакиев ҳақида. Дастлабки икки йилда жуда яхши ишлади. Акаев кетгандан кейин бюджетимиз 25 млрд сомга тенг бўлган. Бакиев 2007 йилда уни уч марта кўпайтирди. Шундан сўнг ҳукумат юкидан халос бўлгандай, уни боласига ўтказиб берди.

Укаси — Жаниш Бакиев — жараёнларни бошқара бошлади. 2010 йили иккинчи инқилоб бўлиб, Бакиев қувилди. Шу сабаб мен доим собиқ ҳукуматнинг хатосини такрорламайман деб айтиб келаман. [...] Халқ Бакиевлар билан алоқам йўқлигини тушуниб турибди. 2017 йили мен ўлкага қайтиб келганимда зудлик билан қамоққа олишди, унда ҳам Бакиевларга учраб келиб, инқилоб қилгани келди деб айблашган. Худо кўриб турибди — 2010 йилдан бери мен Бакиевлардан бир тийин ҳам олмадим. Худо олдида қасам ичдим! Кейин одамлар менга ишонди: турмадан чиқаришди.

Наркотрафик

Собиқ ҳукумат, уларнинг қариндошлари наркотрафикни қўллаган. Мен ишга киришишим билан наркотрафикни ёпиш буйруғини бердим. Бу биринчи навбатда. Иккинчи навбатда коррупцияни йўқ қилиш керак. Учинчи мақсад — иқтисодни кўтариш.

Наркотрафик билан аёвсиз курашамиз. Каналларни ёпиш учун бизга икки-уч йил керак бўлади [...] Улар билан ҳеч ким сўзлашиб, савдолашмайди. Бу вақтгача ҳукумат ўзи қўллаб келган. Ҳуқуқ тартибот органларининг ўзи гиёҳванд моддаларини ташиш билан шуғулланган. Бирортаси гиёҳванд модда билан қўлга олинганда, улардан пул олиб, қўйиб юборишар эди. Энди бундай бўлмайди. Россия наркотрафик билан курашишга бизга маблағ ажратди. Икки учувчисиз восита, 150 млн сом бўлди. Наркотрафик билан курашиш истагимиз бор.

Трайбализм

Одатда сиёсатчиларнинг ишидан халқ норози бўла бошлаганда Шимол-жануб масаласини қўзғашади. Шимол жанубни, жануб эса шимолни айблайди.

Бешинчи октябрдан кейин Жээнбековнинг тарафдорлари у жанубдан бўлгани учун кетказишди деб айблашган. Уни бутун халқ қабул қилмади. Нимага мен бу бўлинишни енгаман деб айтяпман? Сабаби мен бизни халқни шимол, жануб, рус, қирғиз, ўзбекка ажратмайман. Мен учун ҳамма қирғизистонлик бир хил. Буни шимолдагилар ҳам, жанубдагилар ҳам билишади. Мен сиёсатда ўтказган 15 йил ичида ҳеч кимни бўлмаганман. Мени жанублик дўстларим шимолликларга қараганда кўп.

Ёшларнинг қўллови

Асосан мени ёшлар билан оддий фуқаролар қўлламоқда. Улар 70-80%ни ташкил қилади. Келажак ёшлар қўлида, уларга хизмат қилгим келади. Дастурда чет давлатларига кетган ёшларни қайтариш бўйича бўлим бор. Кўпинча улар Россия, Қозоғистон, Европа, Америка, Туркия ва Жанубий Кореяда. Уларни ҳаммасини қайтариш керак.

Қандай давлат бўлмасин унинг бойлиги — одам ресурси, фуқаролари. Бизда эса 2 млнга яқини — кўпчилиги ёшлар — чет давлатларида юрибди. Улар охирги 30 йил давомида давлатдан чиқиб кетди. Бизда махсус режа бор. Мен эртагаёқ олиб келамиз деб айтолмайман. Бир-икки йил керак. Биринчи йили иқтисодни кўтаришимиз керак. Иккинчи ва учинчи йили — олиб келишга киришамиз. Улар учун иш ўринлари тузишимиз керак.

Одамлар нима сабабдан кетишади? Кўп ҳолда пул йиғиб, уй-жой қилиш учун кетишади. Демак, ипотека билан таъминлаш керак — бусиз бўлмайди — ва иш ўринларини тузиш. Ўлканинг бошқариш одамнинг ўзига боғлиқ. Мен ўзимга ишонаман.

Коррупция қилмайман, йўл бермайман, қариндошларим ва дўстларимни давлат ишларига аралашишига йўл қўймайман.

*Бироқ сиёсатчининг бир нечта қариндоши ва дўстлари хизматни эгаллади.

Шу сабаб ишонч билан айта оламан: иш ўринларини тузамиз, гидроэлектростанцияларни қурамиз, ҳамфикрлар билан йирик инфраструктура лойиҳалари ҳақидаги музокараларни олиб борамиз. Олдин бизнинг давлат раҳбарларимиз ваъда бериб, кейин ўзлари коррупцияга ботиб кетишарди, натижада ҳеч нарса қурилмас эди. Масалан, Юқори Норин ГEС каскадини реклама қилиб, уч станция қурса бўлади дейишган. Шундан сўнг амалдорлар пулларни ҳаммасини ўзлаштириб, Россияга 37 млн доллар қарз бўлиб қолдик. Ҳеч нарса қурилмади. Бошланмади ҳам. Бундай бўлмаслиги керак.

Буларнинг ҳаммаси давлатдаги биринчи одамларга — президентга боғлиқ. Агар унинг ўзи коррупцияга аралашган бўлса, унинг ёнидагилар ҳам албатта, бу ишга аралашишади.

Россия

Бизни ҳаммаси ўз томонига тортмоқчи бўлади. Бироқ биз бўйсунмаймиз. 70 йил биз СССР таркибида Россия билан бирга яшадик. Совет иттифоқи қулагандан кейин 30 йилда Россия стратегик ҳамкоримиз бўлди. У мана шундай ҳамкор бўйича қолади.

Нима учун? Сабаби у бизга бошқа давлатларга қараганда кўпроқ ёрдам беради. Қолган мамлакатлар — Америка, Хитой билан — биз қулай, бир хил шароит асосида ҳамкорлик ўрнатамиз.