Путин Жапаровни президентлик сайловдаги ғалабаси билан қутлади

277

Россия президенти Владимир Путин Садир Жапаровни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Ўз табригини у телеграмма орқали йўллаган.

Путин Жапаровнинг президент қатори иши «рус-қирғиз алоқаларини бундан кейинги ривожланишига шароит яратади» деб ҳисоблайди. «Сизга муваффақият ва мустаҳкам соғлик тилайман», — деб айилган телеграммада.

Бу вақтгача Жапаровни сайловдаги ғалабаси билан Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев ҳам қутлаб, хизматга тасдиқлангандан кейин Қозоғистонга расмий иш сафари билан келиб кетишга чақирган.

Муддатсиз президентлик сайлови

Қирғизистонда муддатсиз президентлик сайлови 10-январда бошқарув формасини танлаш бўйича референдум билан бир кунда ўтди. Халқ парламентлик ёки президентлик бошқарув формаси учун ёки икки вариантга қарши овоз бериши керак бўлган.

Сайловнинг дастлабки натижаси бўйича Жапаров сайловда бошқа номзодлардан олдинги чиққан — у овозларнинг 80%идан кўпига эга бўлган.

Референдумда овозларнинг 80%дан кўпи президентлик бошқарув формаси учун берилган.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейин Жапаров матбуот анжумани ўтказиб, «80%дан ортиқ овозга эга бўлишини кутмаганини» билдирган.

«Ҳурматли қирғизистонликлар, овозинглар учун миннатдорчилик билдираман», - деган Жапаров, 50-60% овоз оламан деб кутганини қўшимча қилган.

Жапаровнинг ҳукуматга келиши

10-январда ўтган Қирғизистондаги муддатсиз президентлик сайлови 2020-йилнинг 4-октябридаги парламент сайловидан кейин бўлган сиёсий инқирознинг оқибати.

Шундан сўнг Қирғизистонда ҳукумат алмашган, яқинда тарафдорларининг қўллови билан колониядан чиққан Садир Жапаров президент в.б хизматини эгаллаган.

Шунингдек Жапаров бошқарув формасини танлаш бўйича референдумни ҳам таклиф қилган. МСКнинг маълумоти бўйича, 10-январда ўтган президентлик сайловида Жапаров сайловчиларнинг 84% овозига эга бўлган, референдумга сайловчиларнинг 38,88%и қатнашиб, уларнинг 85,43%и президентлик бошқарув формаси учун овоз берган.