Бишкек мэриясининг матбуот хизмати 8-январда шу ойнинг охиридан бошлаб мактаблар ва болалар боғчаларининг иши секин-асталик билан бошланишини билдирди. Бу қарорни шаҳар эпидемияга ва эпизоотикага қарши тезкор чора кўриш комиссиясининг йиғинида қабул қилинди.
Мериянинг маълумоти бўйича пойтахтда «эпидемиологик вазият бироз барқарорлашди».
“18 январдан бошлаб мактабга 1, 5, 9 ва 11-синфлар боради. Болалар икки сменада ўқишади, шахмат турида ўтиришади. Бу режимда мактаб ўқувчилари 1 февралгача ўқишади, мутахассислар, эпидемиологлар пандемия вақтидаги таълим жараёнини назорат қилишади. Агар кўрсаткичлар барқарор бўлса, тахминан иккинчи босқич бошланади — барча ўқувчилар мактабга бориб, билим ола бошлашади», — деб билдиришди мэриядан.
Ўқувчилар мактабга қайтишдан олдин ўқитувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва иш кабинетларини дезинфекция қилиш режалаштирилмоқда.
«Таъкидлаб ўтсак, турли сабаблар билан офлайн режимидаги дарсларга қатнаша олмай қолган болалар учун онлайн режимида ўқиса бўлади. Бу тажриба шаҳарларда ва ўлкада кенг кенг қўлланилади, улар билим бериш ташкилотларининг ишини секин-асталик билан қайта очиш жараёнида ҳам бор», — деб хабар қилишди муниципалитетдан.
Болалар боғчаларининг ишини мэрия 20 январдан бошлашни режалаштиришмоқда.
Офлайн ўқишни жонлантириш
Қирғизистондаги мактабларнинг ҳаммаси 6 октябрдан бошлаб ишини бошлашини таълим вазирлиги 30 сентябрда билдирган эди. Унга кўра, олдин 1-6-синфнинг ўқувчилари ўқиши керак эди. Бироқ 4 октябрдаги парламент сайловидан кейин ўлкада оммавий тартибсизликлар бошланган — октябрдаги вазият сабаб Соғлиқни сақлаш ва Таълим вазирлиги ўқишни бошлаш ҳақидаги буйруғини бекор қилиш қарорини қабул қилган.