Қирғизистонда коронавируснинг 147 янги ҳолати қайд этилди — умумий 82 138 ҳолат

226

Республика штаб 9 январда Қирғизистонда коронавируснинг янги 147 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида икки тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри — 70;
  • Чуй вилояти — 38 (бир тиббиёт ходими);
  • Иссиқкўл вилояти — 21;
  • Баткен вилояти — 5;

Ўш вилояти — 5 (бир ходим);

Норин вилояти — 4;

Ўш шаҳри — 3;

Жалолобод вилояти — 1.

Шунингдек бир суткада коронавирусдан 204 бемор соғайди — уларнинг орасида 14 тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 69, Чуй вилоятида — 49, Иссиқкўл вилоятида — 45, Ўш шаҳрида — 11, Жалолобод вилоятида — 15, Ўш шаҳрида олти, Норин ва Баткен вилоятларида тўрттадан, Талас вилоятида бир бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Бундан ташқари, коронавирусдан Бишкек шаҳрида ва Талас вилоятида биттадан бемор ўлди.

Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 82 138га етди — улардан 42 984 беморда касаллик лабораторияда тасдиқланиб, қолган 39 154 киши касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган. Касалликдан 77 751 бемор соғайиб, 1 361 киши вафот этди.

Умумий COVID-19нинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд этилган — 27 294. Чуй вилоятида — 11 796, Жалолобод вилоятида — 9 845, Ўш вилоятида — 8 306, Иссиқкўл вилоятида — 7 355, Баткен вилоятида — 7 154, Ўш шаҳрида — 5 534, Талас вилоятида — 2 561 ва Норин вилоятида — 2 294 киши коронавирусга чалинган.

Бугунги кунда касалликдан 862 бемор шифохоналарда даволанмоқда — уларнинг орасида 53 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 1 232 одам уй шароитида даволанмоқда.