МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев 7 январда КТРКда ўтган дебатда Жетим-Тоо кони 2009 йили сотилганини билдирди.
«Жетим-Тоони булар 2009 йили сотиб юборишган. «Арт Майнинг» компаниясига ўтказиб берган экан, унинг эгаси — Максим Бакиевнинг ёрдамчиси ва котиби бўлган. Кейин 20 млн долларга Хитой инвесторига сотиб юборган экан», — деб айтиб берди у.
Расмий маълумот бўйича кон ишлатиш лицензияси ҳақиқатдан ҳам 2009 йилнинг 14 декабрида юқорида номи тилга олинган фирмага берилган. Унинг асосчиси қатори Уляна Пак билан Денис Гладишев кўрсатилган. Пакни Максим Бакиевнинг ишончли одами дейилган. Кейинчалик фирманинг 80% акциясини Хитойнинг Фу Пену исмли фуқарога тегишли Mylin Resource компанияси сотиб олган.
Шундай маълумотни аввал Ўмурбек Текебаев ҳам айтган.
«Қирғизистондаги, керак бўлса дунёдаги энг катта конлардан бири Жетим-Тоога лицензияни 2009 йили Бакиевлар ўзларига 300 сомга олишган. Шу фирманинг 80%ини Максим Бакиев хитойлик компанияларга 20 млн долларга сотиб юборган. Ўзи эса 20%ини олиб қолган. Кейин хитойлик компания конни ишлата бошлаганда, 2009 йили норикликлар, жетиўгузликлар кўтарилган», — дейди у «Азаттык»қа берган интервьюсида.
2010 йилдаги инқилобдан кейин Вақтли ҳукумат лицензияни бекор қилгани маълум. Инвестор судга бериб, лицензиясини қайтариб олган, кейинчалик яна бир неча суд бўлган.
Қарзга ўтказиб бериш
Сегизбаев ҳукумат кон-бойликни Хитойга олдириб юборади деб қўрқади. У инвестор Урумчига рудаги қайта ишловчи завод қуриб, «Максим қачон қарзини беради» деб кутиб юрганини билдирган.
«Биринчи навбатда Жетим-Тоони «қирғизни қарзини тўлаймиз» деб ўтказиб беришмоқчи. Булар қирғизни қарзини эмас, Максим Бакиевнинг қарзини беришмоқчи», — деди МХДҚнинг собиқ раҳбари.
Сегизбаевнинг қарзни эсга солишига рақиби, президентликка номзод Садир Жапаровнинг 14 ноябрдаги билдируви сабаб бўлган. Унда Жапаров Хитойдан бўлган ташқи қарздан қутилиш учун Жетим-Тоонинг ўзини эмас, ундан қазиб олинган хомашёни Хитойга берсак бўлади деган эди.
Жапаровнинг бу сўзларидан кейин президент аппарати унинг сўзларига аниқлик киритишига тўғри келди. 17 декабрда президент аппаратидан конни Хитойга бериш ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди деб билдиришди.
«Сўнгги вақтларда айрим сиёсатчилар «Жетим-Тоо темир кони Хитой компаниясига берилди, бу компания конни ишлатиш билан бирга кейин еримизни олиб қўйишади» деган ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотларни тарқата бошлаган. Бундай билдирувларнинг ҳаммаси ёлғон ва уларнинг биргина мақсади — сайлов олдидан ўлкадаги вазиятни кескинлаштириш эканини расмий билдираман», — деган президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари Нургази Анаркулов.
Текебаев 2009 йили кон чиқарувчи ер сотиб олаётган вақтда Садир Жапаров Максим Бакиевнинг сафдоши бўлганини билдирган.
«Ўша вақтдаги Коррупцияга қарши кураш агентлигининг комиссари Садир Жапаров ҳеч нима демаган. Нима у кўр, соқов ёки дудуқмиди? Майли, Максимни вақтида хизматидан, бизнесидан қўрққансан. Бироқ Максимни кетганига ўн йил бўлди. Жапаров шу вақт оралиғида бу Қирғизистондаги энг йирик коррупция иши бўлганини айтиб қўйса, адолатли бўларди. Конни биз кўтариб ётиб олиб қолганмиз», — деди Ўмурбек Текебаев.
Жетим-Тоо кони Норин вилоятида, Хитой билан чегарадош ерда жойлашган. Унда темирнинг катта захираси ва олтин бор.