МХДҚ Курсан Асановнинг аёлини фирибгарликда гумон қилмоқда

254

МХДҚ президентликка номзодлардан бирининг аёлини фирибгарликда гумон қилмоқда. Муассаса гумондор фуқаронинг номини айтмай, У.К исм-фамилиясининг бош ҳарфларинигина кўрсатган.

«Акипресс»нинг маълумотига кўра, бу Кулнара Усўнканова, ИИВнинг собиқ ўринбосари, ҳозирда президентлик учун курашаётган Курсан Асановнинг аёли.

Унга нисбатан судгача текширув ишлари бошлангани айтилмоқда. Бунга чет эллик инвесторнинг шикояти сабаб бўлган. Унинг айтишича, 2017-2018 йиллари биргаликда иш бошлаш учун Усўнкановага 5 млн доллар берган, бироқ ҳозиргача пулини ололмайди.

Усўнканованинг адвокати Таалайгул Токтакунова мижози ҳақида ҳуқуқ тартибот органлари сўраганини тасдиқлаб, бироқ ҳозирча гумондор деган мақоми йўқлигини айтди.

Кулнара Усўнканованинг (ОАВда Гулнара Усўнканова деб айтилмоқда) фаолиятига ҳуқуқ тартибот органлари бир йил олдин қизиқа бошлаган. Унда Усўнканова сўроққа чақирилиб, адвокати Икрамидин Айткулов прокуратура унга алоқаси бор компанияларни текшираётганини айтган.

«Унинг [Асановнинг] аёлининг барча компаниялари текширилмоқда — олдин ёпилиб қолган, у раҳбарлик қилган ёки акциянинг маълум қисмига эгалик қилган компаниялар. Усўнканова гувоҳ қатори сўроқ қилинмоқда», — деб айтган юрист ўша вақтда.

Унда Бош прокуратура уни [турмуш ўртоғини] Курсан Асановга нисбатан қўзғалган жиноий иш асосида сўроқ қилмоқда деб ишонтирган эди. Асанов Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтош қишлоғидаги уйини қамал қилишда, собиқ президентни таслим бўлишга кўндиргандан кейин ҳуқуқ тартибот органининг эътиборига туша бошлаган.

2020 йилнинг бошида Ҳарбий прокуратура Кулнара Усўнкановага нисбатан ишни ЖУР рўйхатга олган — бу Усўнканова олдин эгалик қилган, бироқ кейин тарқатиб юборилган фирмалар солиқ тўламаганига боғлиқ бўлган. Юстиция вазирлигининг базасида сўнгги вақтларда Усўнканова бошқарган ёки эгалик қилган фирмалар йўқ.