МХДҚ: «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудининг собиқ директори қўлга олинди

338

МХДҚнинг матбуот хизмати 6-январда «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудининг (ЭИҲ) собиқ бош директори Дуйшўн Ирсалиев коррупцияла гумон қилиниб қўлга олинганини хабар қилди.

Ирсалиев билан бирга ЭИҲнинг ижрочи директори Мирадил Бакашов ҳам ушланган. Муассасанинг маълумотига кўра, Ирсалиев билан Бакашов пул чиқиб кетишига боғлиқ коррупциявий схемага аралашган деб гумон қилинмоқда.

МХДҚ билдиришича, Бишкек ЭИҲнинг амалдорлари давлат сотиб олишлар вақтида ўзлари назорат қилган таъминот компанияларни жалб қилиш билан яширин даромадга эга бўлувчи схемани йўлга қўйишган. Бу таъминот компаниялари шартнома суммасидан ЭИҲнинг собиқ бош директорига «откат» бериб туришган.

«Бундан ташқари, “Бишкек” ЭИҲнинг маблағларини фойдасиз сотиб олишларга ва ҳаражатларга сарфлаш билан мақсадсиз фойдаланиш фактлари аниқланган», — деб ёзилади маълумотда.

МХДҚ «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудуддан коррупция схемасидан ташқари йиллик бюджетни атайлаб юқорилатган ҳолатлар аниқланганини билдирди. Муассаса 2016-йилдан 2020-йилгача давлат бюджетига 2%дан 0,2%гача тўлаб келган.

Барча фактлар жиноятларнинг ягона реестрига «Коррупция» моддаси билан рўйхатга олинди. Қўлга олинган Ирсалиев ва Бакашов МХДҚнинг ТИЗОсига киритилиб, иш бўйича тергов бормоқда.