Мамлакатда коронавируснинг янги 58 ҳолати қайд этилиб, 203 нафар бемор тузалди

334

Республика штаб 2-январда Қирғизистонда коронавируснинг янги 58 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касалликни юқтирганлар орасида икки нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри — 30 (бир тиббиёт ходими, қизил ҳудудда ишлаган);
  • Чуй вилояти — етти;
  • Иссиқкўл вилояти — етти (бир ходим);
  • Ўш шаҳри — беш;
  • Норин вилояти — тўрт;
  • Баткен вилояти — уч;
  • Талас вилоятида — икки одамда касаллик аниқланди.

Бир суткада коронавирусдан 203 бемор соғайди — уларнинг орасида беш тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрада — 75, Чуй вилоятида — 42, Иссиқкўл вилоятида — 38, Ўш шаҳрида — 17, Жалолобод вилоятида — 13, Ўш вилоятида — етти, Баткен вилоятида — олти, Талас вилоятида — уч ва Норин вилоятида икки бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Бундан ташқари, Бишкек шаҳрида COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди.

Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясига чалинганларнинг умумий сони 81 214га етди. Улардан 76 351 бемор касалликни енгиб, 1 358 киши вафот этган.

18-августда COVID-19дан ўлган беморларнинг сони 1 498га етган, бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг сонини 29 фоизга камайтирган.

Бугунги кунда вирусдан 985 бемор даволанмоқда — улардан 49 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 1 604 одам уй шароитида даволанмоқда.