Республика штабининг хабар беришича, 24 декабрь ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус билан касалланган уч нафар бемор вафот этган.
Шу билан республикада COVID-19 асоратлари билан вафот этганларнинг сони 1340 нафарга етди.
Маълумотга кўра 24-декабрда коронавируснинг янги 186 ҳолати қайд этилган.
- Бишкек - 62;
- Ўш - 6;
- Чуй вилояти - 43;
- Ўш вилояти - 8;
- Талас вилояти - 5;
- Норин вилояти - 6;
- Иссиқкўл вилояти - 34;
- Жалолобод вилояти - 11;
- Боткен вилояти - 11.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 79 845 нафарга етди.
Шунингдек охирги суткада 309 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.
Тиббий ходимлар орасида инфекциянинг етти янги ҳолати аниқланди. Инфекцияни юқтирганлар Бишкек ва Иссиқкўл вилоятида, ҳамда Чуй, Боткен ва Талас вилоятларида аниқланган.
Пандемия бошланганидан бери тиббиёт ходимлари ўртасида 4087 та юқиш ҳолатлари аниқланди ва 3865 нафар шифокорлар шифо топгандан сўнг касалхоналар ва шифохоналардан чиқарилди.