Савдо маркази, 9 квартира ҳамда 1,4 млрд сом. Матраимов мамлакатга 2 млрд сомни тўкиб бўлди — МХДҚ

345

Божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов давлатга тўкиши керак бўлган 2 млрд сомни тўлиқ тўкиб бўлди. Бу ҳақда 24-декабрда МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев билдирди. Матраимов бу маблағнинг 1,4 млрд сомини Молия вазирлигининг махсус ҳисобига ўтказиб, қолган қисмини савдо маркази ҳамда тўққиз квартира билан тўлаб берган.

«Савдо марказини мамлакатга ўтказмоқдамиз. Тўққиз квартирани МХДҚнинг ходимлари учун олиб қоламиз. Унинг ичида бир катта кваритира бор — 250 ёки 280 квадрат метр. Бу квартирада, албатта, ходимлар ичидан ҳеч ким яшай олмайди. Уни қайсидир бир болалар уйига ёки ижтимоий идораларга ўтказиб беришни истаймиз», — деди МХДҚнинг етакчиси. Унинг айтишича, Матраимовнинг иши бўйича материаллар моҳияти бўйича кўриб чиқиш учун яқин кунларда судга ўтказилади.

Қирғизистоннинг қонунида Матраимов келтирган чиқимларнинг ўрнини тўлдириб берса, жиноий жавобгарлигидан озод қилинади деган низом йўқ — Жазо кодексига таклиф қилинган бундай тузатишлар ҳозирча жамоатчилик муҳокамасида кўрилмоқда.

МХДҚ берган маълумотга кўра, Матраимовнинг иши бўйича тергов охирига чиққани йўқ — унинг божхона етакчисининг ўринбосарлик хизматидан бўшатилгандан кейин божхона тармоғидаги коррупцияга алоқаси бор-йўғи кўриб чиқилмоқда. Терговчилар унинг Россия, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон — халқаро контрабанда билан бўлган алоқасини текширмоқчи.

«МХДҚ тарафидан қисқа вақт оралиғида божхона тармоғидаги коррупция схемасини бузиш   муҳим, ҳаммасидан ҳам Матраимовнинг гуноҳини тониб кетиш мумкин бўлмаган далилларни аниқлаш бўйича зўр ишлар бажарилди», — деди МХДҚнинг етакчиси.

Ташиев Матраимов 2 млрд сом зарарни Қирғизистоннинг ичидаги фаолиятининг асосида келтирилганини таъкидлади. Унинг айтишича, Матраимов айбини бўйнигагина олмасдан, «жиноятнинг бошқа иштирокчиларининг юзини очишга кўмаклашган».

Матраимовнинг иши

Матраимовнинг қўлга олиниши

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан ноқонуний чиқарилиб кетган 700 млн доллардан ортиқ маблағ ҳақида журналистик суриштирувнинг бош фигуранти.

МХДҚнинг ходимлари Матраимовни 20-октябрда қўлга олишган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа хизмат одамлари 2016-йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция  схемасини тузиб ишлатиб келишган.

Шунга қарамай ўша куни Матраимов уйига қўйиб юборилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан келишим тузиб, 2020-йилнинг охиригача давлат бюджетига 2 млрд сом тўлаб беришни ваъда қилганини билдирган.

Ўша вақтда давлат етакчисининг ва бош вазирнинг вазифасини бажараётган Садир Жапаров 12-ноябрда сиёсий қарор чиқарганини, шу сабабдан Матраимов қўйиб юборилганини тушунтирган. Унинг айтишича, у қарор чиқаришда дунё тажрибасига таяниб, агар Матраимов пулнинг бир қисмини қайтариб берса, у мамлакатга фойда келтирган бўлади деб ўйлаган.

«Матраимовнинг иши судга ўтгани йўқ. У ўғирлаган пулни мамлакатнинг бюджетига қайтариб берсин деб, мен сиёсий қарор қабул қилдим. 30 йил ичида кўпларни қамадик, бирортаси ҳам мамлакатга ўғирлаганини қайтариб бергани йўқ. Масалан, Атамбаевнинг қанчалаган одамлари қамоққа олинди, бирортаси пулни ўрнига қўйдими? Қамоққа олишдан ўлкага фойда келмайди, пулларни ортга қайтариш керак. Бу дунё амалиётида ҳам бор? », — деб айтган Жапаров.

У МХДҚ ходимлари собиқ божхоначини қамоққа олишга тайёр бўлиб қолганини, аммо сафдоши МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев билан сўзлашувлардан кейин қарор қабул олганини таъкидлаган.

Контрабанда ҳақида журналистик суриштирув

Қирғизистонда кўплаган йиллар давомида республиканинг ҳудудидан контрабанда ташиб ўтишга йўл берган коррупция схемаси ишлаб келган. Контрабанданинг бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ҳамда собиқ президент Жээнбековнинг қасамёд бериш тадбирига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.

Суриштирувда журналистлар бу контрабанда схеманинг бор эканига далил келтиришган, манбалардан бири Айеркен Саймаити у қандай ишлашини айтиб берган. Шунингдек у божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширганини, бу ўз навбатида яширин бизнеснинг ишлашини таъминлаб турганини билдирган.

Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб бериб, шахсан ўзининг кўмаги билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқариб кетилганини айтиб берган. Кейин финпол бу маълумотни тасдиқлаб, хатто суммани млрддан ортади деб билдирган. Саймаити суриштирув чиққунга қадар, 2019-йилнинг ноябрь ойида Истамбулнинг кафеларидан бирида ўлдирилди.