Юристлар бошқарув шаклини аниқловчи референдум бўйича КПга мурожаат қилади

292

Конституцион ҳуқуқ бўйича эксперт Сания Токтогазиева юристлар бошқарув шаклини танлаш бўйича референдум ўтказишга қарши даъво аризасини Олий суднинг  Конституциявий палатасига (КП) йўллашини билдирди. Унинг айтишича, референдум тайинлаш қарорининг конституция меъёрларига мослиги савол туғдиради.

Аввалроқ Токтогазиева ўзи доҳил бўлган юристларнинг гуруҳи бу қонун бўйича мурожаат қилган. Юристлар Акилбек Жапаров Конституцияни бузган ва бу лойиҳа ташаббусига ваколати йўқ эди деб ҳисоблашади.

Референдум ҳақидаги қонун лойиҳасининг нимаси савол туғдиради?

Юристлар қ амалдаги Конституцияга кўра, бош қонунга ўзгартириш киргизишни бир депутат илгари сура олмайди: бунинг учун депутатларнинг сони 80дан кам бўлмаслиги шарт.

«Бу  талаб сақланмаганидан, референдум тайинлаш ноқонуний. Жамиятда овоз беришга, фуқароларда эса референдумнинг натижасига ишонч бўлмайди. Бунинг оқибатида янги  Конституцияни қабул қилиш бўйича кейинги референдум легитим бўлмайди, чунки у яроқсиз ҳуқуқий асосда қурилади», — деб билдиришди улар.

Иккинчидан, Жапаровнинг қонун лойиҳасида бюллетда таклиф қилинган бошқарув шакллари бир-биридан нимаси билан фарқланиши ҳақида қандайдир бир ахборот-тушунтирма бўлиши керак. Лойиҳа муаллифи «президентлик» ёки «парламентлик» бошқарув тизими деганда қандай бошқарувни назарда тутаётгани ҳақида ёзилмаган. Бу қонунга қарши келади.

«“Референдум тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддаси 2-бўлимида “референдумнинг саволи бир неча талқинни ичига олмаган, бир маънодагина жавоб бериладиган қилиб тузилиши лозим” деб ёзилган», — дейилади мурожаатда.

Оқибатида, қонун лойиҳасида фуқаролар танлови чекланган, уларга икки бошқарув шакли ёки «барига қарши» вариантигина таклиф қилинган.

«Сайловчининг бошқарув шаклини танлаш имконияти чекланмаслиги керак. Агар бюлеттенда дунёда бор бўлган асосий бошқарув формаларининг рўйхати кўрсатилмаса, шунингдек улар бўйича минимал тушунтириш маълумоти бўлмаса, унда кесилган ва етарсиз маълумот сайловчини адашириб қўйиши мумкин, демак бундай референдумнинг натижаси ҳам гумон туғдиради», — деб хулоса қилади улар.

Бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдум

Бошқарув шаклини танлаш бўйича Акилбек Жапаров ташаббус қилган референдум ўтказиш бўйича қонунини олтинчи чақирилишнинг депутатлари дарҳол уч ўқишдан ўтказиб, икки куннинг ичида қабул қилиб беришган.

Айрим депутатларнинг қонун лойиҳаси регламентни ҳамда конституцияни бузиш билан кўрилмоқда деган баёнотларга қарамай, лойиҳа кун тартибидан олинмаган.

Референдум ўтказиш учун 60 депутат «мақул» деб овоз бериб, унга тўрт нафаргина депутат қарши чиққан: Дастан Бекешев, Наталья Никитенко, Айсулуу Мамашова ҳамда Канибек Иманалиев.

12-декабрда қонунга президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов қўл қўйиб, МСК референдум ўтказишга эса давлат бюджетидан 40 млн сом сарфланишини эълон қилди. Бундан ташқари бу маблағнинг деярлик ярми «Бошқа чиқимларга» сарфланади.

Қирғизистонликлар парламент ёки президент бошқарув шаклини танлаб, ёки  «барига қарши» деган вариантга овоз бериши керак. МСК ҳар бир гуруҳга эфир вақтини бўлиб беришни ваъда қилди — улар бу вариантларнинг ҳар бири бўйича тушунтириб айтиб беришмоқчи.