«Бозумчак» ишхонасининг 200 нафарга яқин ходими 11-декабрь куни эрта билан Бишкек шаҳридаги Ҳукумат уйининг олдига митингга чиқишди. Улар 6-октябрдан бери «агрессив» маҳаллий турғунлар ишхонанинг фаолиятига тўсқинлик қилишаётганини айтиб, ҳукуматдан комбинат ишини қайта тиклаб беришини талаб қилишди. Саноат давлат қўмитасининг етакчиси Жиргалбек Сагинбаев Янги йилгача иш бошланади деб ваъда қилди.
Жалолобод вилоятидаги «Бозумчак» конини қазиётган «Каз Минералз» компаниясининг ишчилари бош вазир вазифасини бажарувчи Артём Новиковга мурожаат қилишиб, ишхона раҳбариятига босим кўрсатаётган одамларни жавобга тортишни илтимос қилишди.
Кон қазувчиларнинг айтишича, парламент сайловидан кейин ўрин олган 5-6-октябрдаги норозиликларнинг шароитида маҳаллий турғунлар «Бозумчак» комбинатида тартибсизлик уюштириб, уни босиб олишга ҳаракат қилишган. Ўшанда компания ишхонанинг ходимларини тез орада эвакуациялашга мажбур бўлган.
Митингга чиққанлар бу тартибсизликларни уюштирганлар маълум эканини, аммо ҳозиргача қўлга олинмаётганини билдиришди. Уларнинг айтишича, улар ишини қайта бошлай ололмаяпти, чунки комбинатга келиб жанжал қилганлар ҳеч қандай жазо олмаслигини сезиб, қайтадан тартибсизлик қилмайди деб «ҳеч ким кафиллик бера олмайди».
«Биз ҳеч қачон сиёсатга аралашмаганмиз. Ишхона ишни аввалги ҳолига келтириши керак. Бу ишни ўзингиз назоратга олиб, бизга ёрдам беришингизни илтимос қиламиз. Компанияга босим ўтказишга, ноқонуний талабларни қўйишга ва ишхонанинг ишига аралашишга айбдорлар жазоланиши керак», — деб илтимос қилишди митингга чиққан ходимлар.
24.kg нашрининг маълумотига кўра, комбинатнинг ишлари тўхтаб тургани сабаб Қозоғистон компанияси 2020-йилнинг 31-декабридан бошлаб барча ходимлари билан меҳнат шартномасини тўхтатади.
«Бозумчак»нинг ишчилари митингга чиқишини компаниянинг матбуот хизмати 9-декабрда маълум қилган.
Ҳукумат нима дейди?
Митингчиларга Саноат, энергетика ва ер ости бойликларини фойдаланиш давлат қўмитасининг етакчиси Жиргалбек Сагинбаев чиқди. У 13-декабрда Жалолобол вилоятига бориб, маҳаллий турғунлар билан суҳбат олиб боришини айтди.
«Менинг фикримча, Янги йилгача бу масалани ҳал қиламиз, ишхона ишлай бошлайди. Бундан ташқари, бошқа кон чиққан жойларни ўрганиб чиқамиз. Шу йилнинг охиригача барча масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», — деб ваъда қилди Сагинбаев.
Ноябрнинг бошида, ўша вақтда президентнинг вазифасини бажараётган Садир Жапаров Жалолобод вилоятидаги талон-торож қилинган «Бозумчак» ва «Терек Сай» конларига борган. У маҳаллий турғунларни кон қазувчи компаниялар билан «очиқ диалог» қуришга чақириб, кон ишлатувчилардан экологик хавфсизликнинг талабларини сақлашни сўраган.
Маҳаллий халқ нимадан норози?
Қишлоқ аҳолиси «Каз Минералз» компаниясига атроф-муҳитни булғашни тўхтатсин деган талаб қўйган.
«Сув бўйидан йирик автомашиналар ўтади. Кўк-Серек қишлоғининг халқи сув ичган сойда кимёвий моддалар бор, йўллар бузилган. Шу сабабдан норозилик пайдо бўлди. Биз маҳаллий турғунларни ишга олиш талабини яна қўймоқдамиз. Улар ўз раҳбарларининг бола-чақасини, қариндош-уруғини, ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларини ишга олиб олган. Оддий одам ишламайди у ерда», — деб айтиб берган «Азаттык»қа Абдигани Усонбаев исмли маҳаллий турғун.
Кон ерларидаги кризис
Биргина «Каз Минералз Бозимчак» эмас, юзлаган қирғизистонлик меҳнат қилган бу тармоқдаги аксарият йирик ишхоналарнинг иши тўхтаб турибди: улар октябрнинг бошида маҳаллий турғунлар ва босиб олувчиларнинг талон-торожидан кейин фаолиятини тўхтатган.
Бишкек билан регионларда ҳокимият бўлиштириш қизғин бораётганда, кон қазувчи компанияларга ҳужум бошланган. Унда Таласдаги Жеруй кони талон-тарож бўлиб, фабриканинг олтинни қайта ишлаш биноси ёқиб юборилган. Жалолобод вилоятида Жамгир кони босиб олиниб, Терек-Сай конида эса маҳаллий аҳоли олтин қазувчи фабрика ва қолдиқ сақлагичнинг қурилишидаги ишчиларни қувиб чиққан.
*Қозоғистоннинг «Каз Минералз Бозимчак» компанияси KAZ Minerals PLC гуруҳига киради ва Қирғизистонда 2007-йилдан бери ишлаб келади.
KAZ Minerals Шарқий Қозоғистон вилоятида тўрт ер остидаги конга, тўрт тўйинтирувчи фабрикага ва Қирғизистондаги Бозимчак очиқ конига эгалик қилади. У ерда 2015-йилнинг августидан бери «Бозимчак» тоғ-кон тўйинтириш комбинати фаолият юритиб келади.