Иссиқкўл: 13 ёшли қизни зўрлашда айбланган уч кишининг икки нафари оқланди

322

Жабрланган қизнинг қариндошларидан бири Талант Байсейитов Kaktus.Media нашрига берган интервьюсида, Тонг туман суди балоғатга етмаган қизни зўрлашда гумонланган иккинчи шахсни оқлаганини айтиб берди.

Суд бунга қадар,  2-декабрда зўрлашни уюштиришга гумондорларнинг бирига нисбатан оқлов ҳукмини чиқарган эди. Бу иш бўйича жами уч киши гумон қилинмоқда — суд залидан бўшатилган 25 ёшдаги икки киши ва 45 ёшдаги фуқаро.

Уч гумондорнинг ичидан 45 ёшдаги одамгина 7 йил 6 ойга озодликдан ажратилган.

Бундан ташқари, Байсейитов уч гумондорга нисбатан суд тергови алоҳида ажратилганини билдирди. Судья эса «Зорлаш» моддасини «Ўн олти ёшга тўлмаган одам билан жинсий алоқада бўлиш ва жинсий характердаги бошқа ҳаракатларни қилиш» моддасига квалификациялаган. Прокурор гумондорларга 15 йилдан 20 йилгача озодликдан ажратиш ҳукмини сўраганига қарамай, судья шундай қарор қабул қилган.

«Биз судлашамиз, суднинг ҳукмига рози эмасмиз. Прокурорлар 15 йилга қамоққа олишни сўрашди, зўрлашни уюштирган одамни эса тўлиғи билан оқлаб, бўшатиб юборишди», — деб қўшимча қилди Байсейитов.

Шунингдек у бу ишда коррупция бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Чунки, Бош прокуратура ишни кўриб чиқишни Бишкекнинг Биринчи май туман судига жўнатишни сўраган, аммо мазкур иш Тонг туман судида кўрилган.

Мазкур воқеа 2019-йилнинг май ойида бўлган. Дараксиз йўқолган 13 ёшдаги қизни ўша йилнинг ноябрь ойида номаълум эркак кишининг уйида топишган.

Бу одам қизнинг ота-онаси Бишкекда бўлганидан ва қиз кўзи ожиз бувасининг қўлида тарбияланаётганидан фойдаланиб, қизни зўрлаган. Шундан кейин қизни уч киши зўрлагани ҳамда терговчи жабрланувчини қариндошларининг аризасини қабул қилмай юргани маълум бўлган.