МХДҚ финполнинг собиқ етакчиси Бакир Таировни қўлга олди

281

МХДҚнинг матбуот хизмати финполнинг собиқ етакчиси Бакир Таиров қўлга олинганини хабар қилди. Қўмитанинг маълуомтига кўра, Таиров жорий йилнинг октябрь ойида давлат идораларидан бирининг етакчисидан қайсидир бир сиёсий партияни молиялаш учун йирик суммада маблағ олган.

Финполнинг собиқ етакчиси 10-декабрда қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди. Таировнинг иши бўйича тергов давом этмоқда.

Бакир Таиров 2018-йилнинг апрель ойи сўнгидан бошлаб финполга етакчи бўлган. У бу хизматга тайинлангунга қадар ИИВнинг Транспортдаги ички ишлар бошқармасида бўлим етакчиси бўлиб ишлаган.

Таиров ва Матраимовларнинг оиласи

2019-йили «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг журналистлари Қирғизистондан 700 млн долларнинг ноқонуний чиқариб кетилиши ҳақида ҳамкорликдаги журналистик суриштирувни эълон қилишган. Суриштирувнинг бошқа фигуранти— собиқ божхоначи Райим Матраимов бўлган. Бироқ, Матраимовлар кланидан ташқари суриштирувда Бакир Таировнинг ҳам исми аталган.

Журналистларнинг қўлига теккан маълумотга кўра, депутат Искендер Матраимовнинг турмуш ўртоғи Миновар Жумаева «AKA Immobilien»компаниясининг асосчиси бўлиб ҳисобланади.

Финполнинг собиқ етакчиси Бакир Таиров айни шу «AKA» компанияси билан алоқаси бор — Таировнинг акаси Искендер «AKA Petroleum» компаниясининг бизнес-ҳамкори бўлган. Искендер Таиров вафот этгандан кейин «AKA Petroleum»нинг ишлари унинг беваси Чолпон Элмуратованинг ҳамда ака-ука Таировларнинг куёви Токтосун Туманбаевнинг қўлига ўтган.