Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, Байтик қишлоғидаги «Кут Билим» мактаб-интернатида ўтказилган эпидемиологик суриштирувнинг натижасида бир қатор санитария қоида бузарликлари аниқланди. Аввалроқ мазкур мактабнинг ўқувчилари озиқ-овқатдан заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган.
Муассасанинг маълумотига кўра, мактаб ходимларига умумий 45 минг сом жарима солинди.
Натижада, мактаб етакчиси 23 минг сом, шунингдек омборчи, тиббиёт ходими ва бош ошпаз 7,5 минг сомдан тўлайдиган бўлди.
«Касаллик марказида санитария ишлари ўтказилиб, озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинди. Лаборатория тадқиқотлари учун олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари текширилмоқда, унинг натижаси маълум бўлганда қўшимча маълумот берилади», — деб билдирилди вазирликдан.
Мактаб ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши 8-декабрда бўлган. Ўша кечаси 24 нафар ўқувчи касалхонага тушиб, ошқозони ювиб тозаланган. Аммо мактаб етакчилари ўқувчилар ичўтди касалига йўлиққан бўлиши мумкин деб айтишган.
Муассасанинг маълумотига кўра, ўқувчиларнинг бари касалхонадан чиққан. Ҳозирда улар уй шароитида даволанмоқда, уларнинг аҳволи қаноатланарли.