Аргентина прокуратураси афсонавий футболчи Диего Марадонанинг ўлимида унинг шахсий шифокори Леополдо Лукени гумон қилмоқда. Бу ҳақда «Би-Би-Си» нашри Аргентина ОАВларига таяниб ёзди.
Маълумотга кўра, шифокор Марадонага ёрдам бермай, қаровсиз қолдириб «тасодифан ўлдириш қўйишда» гумонланмоқда. Прокуратуранинг текширув ишлари Марадонанинг қизлари Лукенинг ҳаракатларидан ва квалификациясидан гумон қилишганидан кейин бошланди.
Шунингдек прокуратура Леополдо Лукенинг ҳаракатларида эътиборсизлик бўлганини аниқлаш учун унинг Буэнос-Айресдаги уйида ва шахсий клиникасида тинтув ўтказди.
Бундан ташқари, футболчининг қизлари уларни отаси қайси дориларни қабул қилаётгани ҳақидаги маълумотни талаб қилишмоқда.
Шифокор эса ўзига нисбатан қўйилган айбларни инкор қилиб, Марадонанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун имкони борича ҳаракат қилганини айтди.
«Тиббий хато бўлмаган, Диего билан кутилмаган ҳодиса бўлди — инфаркт. Бўлгани [инфаркт] бундай бемор учун биринчи ҳолатда бўлади. Мен Диего учун нима ва қандай қилганимни аниқ биламан. Мен қўлимдан келганини қилдим», — деди Луке.
Таниқли футболчи Диего Марадона 25 ноябрда бевақт оламдан ўтди — у 60 ёшда бўлган. Футболчини дафн маросими Буэнос-Айресда жойлашган Каса-Росада президентлик саройида ўтган.
Муаллиф: Сайпидин Султаналиев