Ўш шаҳар кенгашининг депутати 30-ноябрдаги йиғинида Абдисаит Каримбеков шаҳардаги кутубхоналарни тугатишни таклиф қилди.
«Давлатнинг пулини еб, халқдан йиғиб оламиз, яна мана шундай нотўғри тармоқларга кетиб қолган, шаклланиб қолган системалар бор. Шуни қатъийлик билан тарқатиб юбориш керак», — деди Каримбеков.
Мэр Таалайбек Сарибашов шаҳардаги кутубхоналарнинг ёпилишига қарши эканини айтди. У китобхонларга шароит яратиш керак деб ҳисоблайди.
Каримбековнинг кутубхоналарни тарқатиш таклифи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилиниб, очиқ фикрлар айтилган. Интернет фойдаланувчилари «бундай фикрларни қаердан топиб оласизлар? Ривожланишни истаган халқ китоб билан дўст бўлади. Китоб ўқинг», «Кутубхонани тарқатгунча саводини чиқарсин!», «Бу кишини яқиндан танийман. Кўп китоб ўқийди. Фикрини етарлича тушунтиролмаган кўринади» деган фикрларни қолдиришган.
Кейинчалик Каримбеков «Ынтымак» телеканалига берган интервьюсида кутубхоналар замонавий турда ривожланмаётгани сабаб уларни ёпишни таклиф қилганини айтган.
«Уларга давлат бюджетидан ҳам, шаҳар бюджетидан ҳам маблағ ажратилади, бироқ ривожланиш йўқ. Ҳозирги туман, шаҳар кутубхоналарига кириб кўрганман, у ерда эски усулдаги китоблар, газеталар бор, уларни ҳеч ким ўқимайди. Энг яхши ва фойдали китоблар кутубхоналарда эмас, бошқа жойда сотувда», — деган Каримбеков.
Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари 27-январда шу йилнинг бюджетини қабул қилишган. Бюджет миқдори 1 325 613 000 сомни ташкил қилган. Унинг 29,7% билим бериш тармоғига сарфланиши айтилган.
Шунингдек, мэр Сарибашев март ойининг охирида коронавирус пандемияси сабаб киритилган чекловларга боғлиқ шаҳарнинг бюджети камайганини билдирган. Бунга карантинда тадбиркорларни иши тўхтаб, солиқ тўловлари кескин қисқаргани сабаб бўлган.
Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилишича, тўққиз ойда маҳаллий бюджетнинг даромад қисмининг бажарилиши 87,6% фоиз бажарилган. Маълумотга кўра, 102 млн сом оз бажарилган.
Муаллиф: Дилнура Бактияр қизи