Бишкекни Октябрь туманининг собиқ ҳокими Куценко уй қамоғига чиқарилди

336

Олий суднинг матбуот хизмати Бишкекнинг Октябрь туманининг собиқ ҳокими Константин Кутсенко уй қамоғига чиқарилганини маълум қилди.

Кутсенко 2021 йилнинг 11 январигача уй қамоғида бўлади.

Бишкекнинг Октябрь туманининг собиқ мери Константин Кутсенко 23 ноябрда Финполиция томонидан қўлга олинган. У суд ҳукми бўйича мусодара қилинган ер эгасини алмаштириш бўйича ва коррупция схемасига аралашган деб гумон қилинган.

Шунингдек, бу собиқ ҳоким фигурант бўлган биринчи жиноий иш эмас. У аввалроқ «Даймонд Сити» турар-жой комплексини қураётган Хитойнинг B.L.S қурилиш компаниясини рейдерлик босиб олиш бўйича ишида ҳам гумондор бўлган.

Тергов версияси бўйича, Кутсенко B.L.S. компаниясидаги Хитойнинг фуқароларига қарши даъво аризаси билан чиққан. Аниқроғи, рейдерлар билан судья Жаркееванинг ўртасида воситачи бўлган. Кейинчалик у тергов билан ҳамкорлик қилиб, судья рейдерлар фойдасига қарор чиқариши учун ўзи унга 90 минг доллар берганини айтиб кўрсатма берган.

Бишкек мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев Кутсенкони Октябрь тумани ҳокими хизматига 2 ноябрда тайинлаган. Юрист ва МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев суд текширувлари тугамагани сабаб бу тайинлашга норози бўлган.

Кутсенкони қўлга олингандан кейин шаҳар мери вазифасини бажарувчи уни Октябрь тумани раҳбари этиб тайинлагани учун бишкекликлардан кечирим сўраб, бундан кейин «эҳтиёт бўламиз» деб ваъда берган.

Бундан ташқари, Константин Кутсенко ММАнинг спорт усталари ва қирғиз панкратион лигасининг раҳбари, шунингдек Фитнес бўйича федерациясининг вице-президенти бўлиб саналади.

Юстиция вазирлигининг реестридаги маълумот бўйича, Кутсенко уч компания етакчиси қатори кўрсатилган: «Жолборс Тим» спорт клуби, юридик хизматлар кўрсатилган «Констант компани» ва «Злата Кей Джи» жамоатчилик ташкилоти.